Юрагимнинг парчаси , жажигинам, бўзгинам, Дардларимга дармонсан, ўзинг ширин сўзгинам. Меҳрибоним, оппоғим, қоши қаро кўзгинам, Қачон яна келарсан, соғиндимку қизгинам. Катта бўлдинг, улғайдинг, аммо менчун боласан, Келсанг ширин сўз билан ғуборимни оласан. Ойда-йилда келсанг ҳам бир кун ётиб қоласан, Қачон яна келарсан, соғиндимку қизгинам. Борган жойда бахтли бўл, келишинг ҳам дармонда, Юрак қурғур соғиниб қўймайди ҳеч, зармонда. Келсанг келгин, жон болам, қолмай бир кун армонда, Қачон яна келарсан, соғиндимку қизгинам. Жилмайишинг, кулишинг эслатади онангни, Данагидан мағзи зўр, обкелақол болангни. Қувнаб юргин, кулиб юр, эшитмай ҳеч нолангни, Қачон яна келарсан, соғиндимку қизгинам. Ойлар кетди, йил кетди, соч сақолга оқ тушди, Юзга ажин қўлларга, қалтироқ, қадоқ тушди. Ўй қочар, уйқу қочар, сўз тушди, сўроқ тушди, Қачон яна келарсан, соғиндимку қизгинам. Хувиллаган дунёда хасталик хамроҳимдир, Эртаю кеч йўлингда икки кўз гувоҳимдир. Жайномозда бахт тилаб тург...
Акбаржон Абдулмажид блоги