Рўза вақти жума намозидан сўнг уйга қайтяпмиз. Ҳаво ҳарорати жуда баландки, киши бошқа нарсага чалғишни ўйламайди. Тезроқ уйга етиб олсаму, тезроқ салқин хонада дам олсам дейди. Мошинага ўтирганимизда орқадан намоздан чиққан кишилардан яна бири ўтирди. Салом аликдан сўнг йўл давомида гапга солиб кетди. Ўзи ҳаво иссиқ, гаплашиш кишига ёқмайди, саволларига хоҳламайгина жавоб берябман : - Қаердансиз, деганида, "ҳа, палон маҳалладанман", - деб жавоб бердим. - Унда ўша маҳалладаги эшонбобони танийсизми? - Ҳа, - нимага энди танимас эканман, дедим ичимда. Суҳбатнинг давоми, тўғрироғи монологнинг давоми шу киши хақида кетди. Гапираётганида тўлиб-тошиб ихлос билан гапирарди: - Бу киши 90-йилларнинг бошида кўчиб келганди. Қариндошимиз Назар аканикида хатм қуръон бўлган эди. Ҳатми Қуръонни шу киши ўтказиб бергани эсимда. Биринчи марта шунда кўргандим. Амри маъруф, наҳй мункар қилганди. Айниқса намоз ўқиш масаласида қаттиқ гаплар гапирганди. 90-йиллар боши бўлса. С...
Акбаржон Абдулмажид блоги