К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июня 26, 2016

Энг жасур инсон

Бир сафар Хазрати Али ибн Абу Толиб .р.а.  одамларга маъруза қилаётганида: -Биродарлар, энг жасур инсон ким? - деб сўради Кишиларнинг барчаси : - Эй мўъминларнинг амири, албатта сиз, - деб жавоб беришди. Хазрати Али р.а. давом этди: - Менга келсак, ким билан жанг қилган бўлсам албатта ғолиб бўлганман. Бироқ энг жасур инсон бу Абу Бакрдир! Бир сафар Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассалламга чодир тикилди. Хозир бўлганлардан  чодирни мушриклардан ҳимоя қилиш учун ким қолиши сўралди. Аллоҳга қасамки Абу Бакрдан бошқа . хеч ким қиличини кўтариб чиқмади. У кишилар орасида энг жасури эди. Яна Али р.а. давом этди: - Қурайш аҳли Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассалламга кўп худоликдан қайтариб тавҳидга чақиргани учун зулм қилаётган вақтда Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳимоясига чиқмаган эди. Абу Бакр ўшанда мушрикларга қарата: "Ҳолингизга вой сизларни! "Менинг роббим - Аллоҳ" деган кишини ўлдирмоқчимисизлар", ...

ИЙМОНИМИЗ БУТУН ҚИЛ

Қалбимизга тушганда чок Бўй басимиз бўлганда хок Тутқазсалар шароби ток Иймонимиз бутун қилгин Ўнгу сўлдан кетса ҳаё Кўзимизни тўсса дунё Зебу зийнат бўлса дарё Иймонимиз бутун қилгин Нафсла жиҳот қилган замон Қарши бўлса бутун жаҳон Ғолиб келса лаъин ҳар он Иймонимиз бутун қилгин Кўнглимизни овласа ёр Қариндошдан қочса дийдор Шармандалик бўлса бисёр Иймонимиз бутун қилгин Атрофимиз ғийбат бўлса Устимиздан нохақ кулса Сабр коса оҳир тўлса Иймонимиз бутун қилгин Манзилимиз баланд тоғлар Адаштирса фоний боғлар Сўнгги йўлга кетар чоғлар Иймонимиз бутун қилгин © Акбаржон Абдулмажид

Барча қилмишига ярашасини олади.

Айтишларича Боғдодда Хорун Ар-Рашиднинг катта боғи бўлиб ,боғда гулларнинг турли туман навлари экилган экан. Боғда гулларнинг парвариши учун алоҳида боғбон тайинлаган экан. Хорун Ар Рашид гулларни яши кўрар, уларни томоша қилиб турар аммо шу гулларнинг ичида битта гулга меҳри бошқача экан. Унга жуда эътиборли бўлиб боғбонга ҳам унинг парваришига алоҳида қарашни қаттиқ тайинлаган экан.  Чунки бу гул йилига бир марттагина гуллар, шунда ҳам биттагина гул очар экан халос. Бу гул очилиши билан боғбон уни Хорун Ар-Рашидга  келтирар, гулнинг гўзаллиги ва ўзига хос ифоридан халифа тўйгунча бахраман бўлиб турар экан. Шу сабабли ҳам боғбон уни жуда эхтиётлар, туну-кун, қишин ёзин унга эътиборли бўлар, халифанинг олдида мулзам бўлиб қолишдан қўрқар экан. Аммо асраган кўзга чўп кирар деганларидай бу сафар ўша гулнинг очилиш фурсати етиб келганида, боғбон гулни узиб Хорун Ар-Рашиднинг олдига олиб бормоқчи бўлиб, гулнинг олдига келиб қараса, бир булбул келиб очилган гулнинг барглар...

МАДАД БЕРГИН

Юракларни босалар заҳ Ноинсофлар отса қах-қах Дунё охир бўлса дўзах Мадад бергин менга Аллоҳ Хаёт ғами дилга ботганда Қалб оловим сўниб ётганда Кулфатлардан бошим қотганда Мадад бергин менга Аллоҳ Дўстлар бир кун қилса ҳиёнат Номард қолса кетса диёнат Ёлғиз бўлсам рўзи қиёмат Мадад бергин менга Аллоҳ Ғийбат дилни сиёҳ қилса Ниҳолларни таёқ қилса Қонлардан ул бўёқ қилса Мадад бергин менга Аллоҳ Тақдир бир кун айласа хор Кенг бу дунё гар бўлса тор Сабр тоқат қилмаса кор Мада бергин менга Аллоҳ © Акбаржон Абдулмажид

ИСТИҒФОР

Кечиргин илтимос адашдим йўлдан Кечиргин қалбимда узр садоси Тўғрини эгридан, боғини чўлдан Фарқламай интизор авфинг гадоси Кечиргин илтимос менда айб кўп Насихатни олмай юрдим қулоққа Адашгандим аёққа санчилганда чўп Қайси йўл етқазар энди булоққа Гунохларим кўпдир саноғи сонсиз Барчасин орқалаб кетурман қайга Кечиргин илтимос қолмайин жонсиз Бу жасад бормасдан манзилу жойга Кечиргин илтимос ўзинг аълосан Сендан ўзга хеч ким кечирмас мени Ишончим, умидим Хақ Таъоллоса Шунинг чун Раҳмон дер барчалар сени © Акбаржон Абдулмажид

Қизиқарли маълумотлар (УЛАМОЛАР)

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган. Имом Шофиъий рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган. Имом Аҳмад кунда 300 ракат намоз ўқир экан. Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди. Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди. Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди. Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди. Имом Қатода бир туя китобни ёд олди. Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади. Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган. Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган. Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер...

ИЙМОНГА КЕЛ

Карахт қотган қалблар қўзғалсин Сукут сақлаш етар энди бас Вужудларга иймон йўрғалсин Ҳаркат қил ҳали кеч эмас Бўлолмассан абадий мангу Ажал деган пойлоқчи абад Ийманингга қилоқ сосангку Динсизликдан йўқ эрур ҳикмат Кўнгилларинг зангдир мунчалар Товбанг мўртдир мисоли қордек Фосиқ бўлиш етар шунчалар Бўлиб қолма шайтонга ёрдек Азон, етти намоз фурсати Иймондан тут мусулмон банда Дин фойдасин ҳали кўрсатур Нопокликлар қолмасин танда Рўзангни тут, иймонинг қутқар Нафсла жихот қилгин аёвсиз Улгурмассан, вақтинг ҳам кетар Иймонга кел, бўлмай ҳаёсиз © Акбаржон Абдулмажид

УМИД

Сажда қилмай бу беллар толди Жаноналар кўнгилни олди Вафодорлик хисси йўқолди Умид фақат иймонда қолди Хажни ўйлаш афсона бўлган Закот бермай бойликлар тўлган Намоз, рўза сўзи йўқолган Умид фақат иймонда қолди Қўшниларнинг хаққи узилмас Мухтожларга қўллар чўзилмас Жамоатда сафлар тизилмас Умид фақат иймонда қолди Насихатлар қулоққа кирмас Ўзни оқил билар хар бир кас Шунга монанд бошқарар нокас Умид фақат иймонда қолди Сахобийлар даври ўтдими Тобеинлар бевақт кетдими Охир замон келиб етдими Умид фақат иймонда қолди Маъсиятдан отамиз хандон Зиёфатда юрамиз шодон Лек юраклар ачишр хамон Умид фақат иймонда қолди Тарбиялар иложсиз қолар Мудроқ кўнгил ғафлатда ётар Уйғотишлар бехуда кетар Умид фақат иймонда қолди Хисоб-китоб вақти келганда Не қиларин билмас бу банда Олов макон қурар бу танда Умид фақат иймонда қолди Иймонингдан махкам ушлагин Иллатларни энди ташлагин Ақил билан ўйлай бошлагин Уми...

Қўли ишламай қолган қиз

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят  қиладилар. Бир куни Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига бир қиз келибди. Қўлини енгига беркитиб ўраб олган экан. - Сенга нима бўлди, қўлингни нега яширябсан? - Сўрабди Оиша разияллоҳу анҳо - Сўрамаганингиз маъқул эй мўминларниг онаси, - деб жавоб берибди қиз. - Барибир жавоб беришинг керак, қўлингга нима қилди, - деб уни жавоб беришга қистабди Оиша разияллоҳу анҳо Шунда қиз айтиб берибди: - Эй мўминларниг онаси, менинг ота-онам бўларди. Отам саҳий киши эди, онам эса унинг акси. Бирон кишига нарса беришни ёқтирмас эди. Бир бўлак қуйруқ ва эскирган кийимини берганидан бошқа бирон нарсасини бошқаларга берганини кўрмаганман. Ота-онам вафот этиб кетганларидан сўнг туш кўрибман. Тушимда қиёмат-қойим бўлибди.Одамлар ичидан онамни кўрдим. Унинг эгнида эскириб кетган кўйлаги ва қўлида бир парча қуйруқдан бошқа нарса йўқ эди.  Шу нарса билан унга яқин келган оловни хайдар ва "Жуда ҳам иссиқ!" деб бақирар эди. Сўнг отамни кўрдим. Ховуз бўйида киш...

Ўлим неъмати

Қадим замонларда бир қабила ўзига юборилган пайғамбардан уларга ўлим келмасликларини Аллоҳдан сўрашини  илтимос қилишди. Пайғамбарнинг дуоси мустажоб бўлиб йиллар ўтсада, одамлар вафот этмасдан умргузаронлик қила бошладилар. Бирқанча вақт ўтганидан сўнг қабила ахли жуда кўпайиб кетиб очарчилик бошланди. Ҳар бир шахс нафақат оила аъзоларини балки ота-боболарининг ҳам масъулятини ўз зиммаларига олишга тўғри келди. Чунки кишилар шу даражада узоқ яшаган эдиларки уларнинг меҳнат қилишгада қобилятлари қолмаганди. Ниҳоят  қабила ахли маслахатлашиб яна пайғамбари олдига бордиларда. Ундан хаммасини ўз ўрнига қайтаришни сўраб дуо қилишлигини илтимос қилдилар. Пайғамбар яна Аллоҳга дуо билан юзланди, дуо ижобат бўлиб қабила ўлим неъматига қайта мушарраф бўлдилар. (Алламе Меджлиси, «Бихаруль-анвар», т.14, стр.463).дан таржима © Акбаржон Абдулмажид

УЧ ТУРЛИ ҚАВМ (Буҳорий ривоятидаги хадис мазмунидан)

Икки олам сарвари мархамат-ла дедилар Ёлланганди ишлашга уч тоифа кишилар Пешингача амални қилдилар биринчиси Тоқатлари етмасдан амални тарк этдилар Иш берувчи қайтарди: ишни қилиб хаққинг ол Дедиларки хаққимиз сенда эмас яхши қол Тоқатимиз етмагай бу амални қилишга Бошқасини ёллайқол, ана энди бемалол Иккинчи бир гуруҳга, шартни қўйди ёллаган Ишлаш учун бор йўғи кечга яқин вақт қолган Олдингиларнинг хаққин қўшиб бергум бажарсанг Аср вақтгача улар хам чарчашиб холдан толган Тоқатлари етмасдан хаққидан бош тортдилар Бошқа қавм ёлла дебон юкларини ортдилар Мана биз бор дедилар, ўзга бир уммат туриб, Ушбу амални ўтаб юзларин ёритдилар Биринчиси Яхудий – йўлдан адашган гумрох Иккинчиси Насроний – надоматла тортар ох Учинчилар бизлармиз вазифани бажарган Шу сабабдан Аллохим бергайсан ўзинг панох Эй уммат ёдда тутгил ушбу хадисни хар дам Вазифангни бажаргин қўймай ножўя қадам Асрдан сўнг шомгача озгина вақт қолдику Нафсни енгиб ...

Тошқин

   Тожикистоннинг Зайнабобод ноҳиясида  Элак ва Кофарниҳон дарёлари ўтган. Икки дарё атрофига ўтган асрнинг бошларидан бери одамлар ҳар тарафдан кўчиб келиб, уй-жой қуриб яшаб келишади. Айниқса Фарғона водийсидан келиб жойлашганлар бу ерда жуда кўпчиликни ташкил қилади. Тожикистонинг катта қисми тоғлик худудлардан иборат бўлганлиги сабабли кишиларга ушбу икки дарё атрофидаги каби унумдор ерлар жаннатдай кўринади. Аслида ҳам ажойиб жойлар, муболаға қилиб айтганда кетмонни ерга суқиб қўйса дарахт бўлиб унуб чиқадигандай. Ери унумдор, суви мўл. Ўн-ўн беш метр ерни ковлаб "пишкак" билан ичимлик суви олса бўлади. Ариқларда-ку қишин-ёзин сув аримайди. Аммо дунёнинг азалий қоидаси шундайки ҳар тўкисликда бир нуқсон бўлади экан, бекорга бир кам дунё дейишмайдида.   Ҳар йили май ойи охирлаб бориши билан ушбу худудларда яшовчи аҳоли юрагини ҳовучлаб турадилар. Оталарнинг тунлари ҳам уйқуларида маза бўлмайди. Айниқса дарёга яқин қурилган, дарёнинг юқори оқимида жойлашга...

ҚАРИБ ҚОЛДИМ

 Бир отахон сўзларди,  Насихатни кўзларди.  Кулиб туриб бўзларди:  - Қарииб қолдим!  Савлат тўкиб турган ким,  Давраларда юрган ким.  Улфатчилик қурган ким.  Қарииб қолдим!  Кўрганингга хурсанд бўл,  Турганингга хурсанд бўл.   Юрганингга хурсанд бўл.   Қарииб қолдим!  Хаваслар эди уммон,  Орзулар энди гумон.  Ахир бўлябмиз сомон,  Қарииб қолдим!  Бир шамолга ўн чўчиб,  Юрагинг қиндан кўчиб.  Шамдай ёниб бир ўчиб,  Қарииб қолдим!  Бугун жуфт эртага тоқ,  Ажинли қўлар қадоқ.  Қора соч бугунчи - оқ,  Қарииб қолдим!  Синаб сабру бардошим,  Белангилик йўлдошим.  Қабоқда қотган ёшим,  Қарииб қолдим!  Қариликка-ку бор деб.  Бу ёшликни такрор деб,  Барчасини бекор деб, Қарииб қолдим!  Вақтингни қилмагин хор,  Қариганда вақт бекор. ...
"Сени ҳурмат қилишим ҳамма айтганингга мутлақ таслим бўлишимни билдирмайди, бир инсонниг хатосини айтишим ҳеч қачон ундан афзаллигимни кўрсатмайди. Ҳақиқий афза л кимлигини фақат Аллоҳ билади. Пешқадам имомлардан ҳам баъзан айрим тойилишлар бўлади. Бу эса уларнинг бедорлик, холислик, сурункали меҳнат ва фидокорликлар билан қўлга киритган даражаларини йўққа чиқармайди. Ҳозирги асримизда бир ёмон одат кенг ёйилган: улуғ кишиларда хато саналган нарсаларни ҳаммага жар солиб, барча фазилатларидан кўз юмиш". Муҳаммад Ғазолий