Бир сафар Хазрати Али
ибн Абу Толиб .р.а. одамларга маъруза
қилаётганида:
-Биродарлар, энг жасур
инсон ким? - деб сўради
Кишиларнинг барчаси :
- Эй мўъминларнинг
амири, албатта сиз, - деб жавоб беришди.
Хазрати Али р.а. давом
этди:
- Менга келсак, ким билан
жанг қилган бўлсам албатта ғолиб бўлганман. Бироқ энг жасур инсон бу Абу
Бакрдир! Бир сафар Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассалламга чодир тикилди.
Хозир бўлганлардан чодирни мушриклардан
ҳимоя қилиш учун ким қолиши сўралди. Аллоҳга қасамки Абу Бакрдан бошқа . хеч
ким қиличини кўтариб чиқмади. У кишилар орасида энг жасури эди.
Яна Али р.а. давом этди:
- Қурайш аҳли Аллоҳнинг
Расули салаллоҳу алайҳи вассалламга кўп худоликдан қайтариб тавҳидга чақиргани
учун зулм қилаётган вақтда Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким Пайғамбар салаллоҳу алайҳи
вассалламнинг ҳимоясига чиқмаган эди. Абу Бакр ўшанда мушрикларга қарата:
"Ҳолингизга вой сизларни! "Менинг роббим - Аллоҳ" деган кишини
ўлдирмоқчимисизлар", - деб уларни қайтарганди.
Шундай деб Али ибн Абу
Толиб р.а.ҳикоясини тўхтатдида этаги билан
юзини артди. У шунчалар кўп кўз ёш тўккан эдики, хатто, сақоли ҳам хўл
бўлиб кетган эди.
Рус тилидан Акбаржон
Абдулмажид таржимаси.
Комментарии
Отправить комментарий