Совуқнинг сасидан сесканди юрак, Қалблар чок-чокидан сўтилиб кетди. Ди й нин боши узра тутгувчи тиргак, Устуни бу кунда йиқилиб кетди Бўғизда сўзимиз, босиб хаяжон, Тиқилиб чиқолмас фарёдлар унсиз. Эгасига тутиб омонати жон, Ортидан қолдилар томи устунсиз. Булоқлар кўз очиб тўхтамай оқса, Ёмғирдан шалобо бўлди дилларим. Нахот ўтмиш бўлиб бизларга боқса, Бугундан яхшийди - ўтган кунларим. Паришон хаёллар изғийди харён, Изғийди эгасиз қолган сурувдай. Қадрига етмадик, Сарбон - бир инсон, Ортида қолдикку, кетдилар сувдай. Чироқлар ёнмоқда, кунлар ўтмоқда, Қуёш ҳам манзилга қўяди бошин. Ё Раб! Мижжаларда қонлар оқмоқда, Қайга яширсинлар кўздаги ёшин! Осмондан тушақол рахмат ёмғири, Сепилган уруғлар қаддини тутсин. Куч тўплаб тик турсин хар бир болдири, Оғир юк залворин муносиб тутсин. Қ...
Акбаржон Абдулмажид блоги