Раббим сенга қилай муножат
Ҳаловатдан яйрасин бу дил
Мушкулотдан топишчун нажот
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Ҳар томонда дунё фитнаси
Ҳар томонда нодон бир "оқил"
Халқларнинг дури, дурдонаси
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Ўзга ташвиш энди тинч қўйсин
Фикру-зикрим бўлганда якдил
Чанқоқ диллар иймонга тўйсин
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Таълим олсин вужуднинг бори
Жахолатни тарк этсин кўнгил
Зора бўлсак дўстинг қатори
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Икки булоқ тинмай сув берсин
Қулф кўнгиллар, қани бўл, очил
Тақво боғи хосилин терсин
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Раббим сенга қилай муножат
Талабимдир меъроси -Расул
Илтижомиз сендан ижобат
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Ҳаловатдан яйрасин бу дил
Мушкулотдан топишчун нажот
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Ҳар томонда дунё фитнаси
Ҳар томонда нодон бир "оқил"
Халқларнинг дури, дурдонаси
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Ўзга ташвиш энди тинч қўйсин
Фикру-зикрим бўлганда якдил
Чанқоқ диллар иймонга тўйсин
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Таълим олсин вужуднинг бори
Жахолатни тарк этсин кўнгил
Зора бўлсак дўстинг қатори
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Икки булоқ тинмай сув берсин
Қулф кўнгиллар, қани бўл, очил
Тақво боғи хосилин терсин
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
Раббим сенга қилай муножат
Талабимдир меъроси -Расул
Илтижомиз сендан ижобат
Дўстларинг ила ҳамсуҳбат қил
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий