Қалбингга тўлмоғин истасанг зиё Ибратчун етар тариҳи анбиё Хар бир сахифасин кўпдир ҳикмати, Файда берар ҳар вақт унинг ибрати. Қурғоқчилик келганди ҳуллас калом, Қавмигаки Мусо алаҳсиссалом. Кунлар хафталарга, хафталар ойга, Сув излаб, одамлар зор бўлди лойга. Кунлар кун эмасди тунлар тунмасди, Қақраган бу ердан экин унмасди. Одамлар гўёки яқиндай гўрга, Мадорсиз қадамин ташларди зўрға. Холойиқ бу холдан бўлиблар безор, Мусони чақириб қақшадилар зор. - Холимиз харобдир эй Набийуллоҳ, Нажотга сабаб бўл эй Калимуллоҳ. Экин унмаябди, қирилмоқда мол, Силламиз қуриган, қоматимиз дол. Сендан ўтинчимиз, шудир муддао, Биз учун Аллоҳдан сўра бир дуо. Ёғсин ёмғирлари, келибон рахми, Кетсин қийинчилик, кетсин эл вахми. Мусо илтимосни қилди ижобат, Сахрога чиқдилар қилиб ибодат. Етмиш минг кишилар бўлди хамроҳи, Нажот умидида етсин деб оҳи. Бу етган балодан топишчун нажот, Пайғамбари Мусо қилди муножот: -Эй яратган эг...
Акбаржон Абдулмажид блоги