
Ғолиблар муҳокама қилинмайди дейилган гапни тўғри тушунишимиз керак. Ғолиб қачон бўлади, қачонки кўзланган мақсадга эришилса ўшанда ғолиб бўлади. Футбол мисолида, агар иллий терма жамоанинг мақсади фақат Хитойни ютиш бўлган бўлса, тўғри, улар ғолиб бўлибди. Агар мақсад мундиалга чиқиш бўладиган бўлса кечирасиз, биз хали ғолиб бўлганимиз йўқ. Ғолиблик йўлида бир довондан ошдик халос.
Ҳар саралаш босқичида бирор рақибни ютадиган бўлсак, ўз ўзидан терма жамоамиз ўйинини осмонга кўтариб мақташни бошлаймиз. Шу ўйинда йўл қўйилган камчиликлар, хатолар, ўхшамай қолган режалар, ўйинчиларнинг савияси ва ҳоказолар хақида танқидий фикр билдиришларини ёқтирмаймиз. Гўёки биз мақсадга батамом эришдик, гўёки қолган барча рақибларни енгиб бўлгандек.
Минг мақтаганимиз билан Сергеевнинг хатолари ёпилиб кетмайди. Исломнинг палапартиш харакатлари, Жепаровнинг бурчак тўпларини совуриши, Рашидовнинг иштиёқсизлиги, Отабекнинг нотўғри узатмалари (гарчи рикошетдан гол урган бўлса ҳам) яхшиланиб қолмайди. Ёки улар ўз устида ишлашиб савияларини оширишади ёки Бабаяндан улардан бошқасини, муносиброғини жалб қилиниши талаб қилинаверилади. Акс холда ҳар бир довон ортидан манзилга етгандай хурсанд бўлиб тўхтаб қолаверамиз . Ғолиблар муҳокама қилинмайди дейишади. Аввал ғолиб бўлишсин. Мақсадга – мундиалга етишишсин. Ана ўшанда ғолиблар муҳокама қилинмайди десак арзир.
Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий