К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июля 16, 2017

СЕНУ МЕН (шеър)

Сену мен бўлсагу суҳбатлар учун Тил эмас кўнгилдан чиқса изхорлар Оташлар яширин, ошкора учқун Учқунлар тўхтамай қилса иқрорлар Сену мен бўлсагу дарёлар сокин Шовқинлар тин олар гўё заминда Сенсизлик гуноҳдир, кутмоқда авфин Сендан ҳаловатин топган камина Ўзинг бирга бўлсанг бошқаси абас Эй воҳ, бошқасидан безорман бу кун Ўзингла бўлсайдим то сўнгги нафас Ўзинг эртам бўлсанг, ўзингсан бугун Сену мен бўлсагу сўнгги сўзимда Исминг айтиб сўнгра тарк этса жоним Исмингни тўтиё қилсам кўзимга Сен суйган маконда бўлса маконим Сен томон талпинсам ижобат қилсанг Хабибингни суйсам, етсам аслингга Сенгагина тоат-итоат қилсам Жаннатингда охир тўйсам васлингга 19.07.2017

Гўри Амир зиёратидан сўнг. (шеър)

Замондош уласа ҳарфларни ҳарфга Шиорлар илсачи, ўнгларга, чапга Билмам ёқадими бу иши Робга Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Тўғри у, ялови дунёни кезган Тўғри у, мўғилнинг шонини эзган Адолатсиз, ноқис, муртадлар безган Тўғри у, мардларча қараган хавфга Темур ким сўзловчи ўйлансин бир он Золимга золиму, мазлумга қалқон Дунёни забт этган Соҳибиқиръон Тарих маржонидир тизилса сафга Беруний, Навоий, Ибну Синони Қўшиб қурадирсиз номин, бинони Нишониз амал мас, уларнинг номи Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Қарғадай қағғиллаб, қочиб қалдирғоч Қабрининг бошида-ку жим-жима оғоч Рўмолсиз, лозимсиз туриб ялонғоч Зиёрат на даркор бу беадабга Бу каби холатни кўрганида гар Темурчи не ишни биларди даркор Балки улар учун қурдирарди дор Темурдан гапириб тегманг асабга Майли “Адолати” бўлсин шиори Майли тилда достон, севгиси – ёри Ярмини ташламай ўрганинг борин Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Масжидда азоннинг сасин ўчирмай Болам йўлин тўсиб, бундан қочирмай Гуноҳ, маъсия...