К основному контенту

Сообщения

Сообщения за апреля 2, 2017

Санкт-Петербург метрополитенида портлаш (таҳлил)

Совет Иттифоқи даврида Афғонистонда харбий хизматда бўлганлар айтишарди. Зарурат туғилганда оғриқни камайтирувчи усул икки хил бўлади. Биринчи хили фармоцевтик перипаратлар воситасидаги оғриқни камайтирувчи бўлса иккинчиси жисмоний таъсир билан оғриқни камайтирувчи, бошқача қилиб айтганда чалғитувчи усул бўлади. Иккинчи усул нима ўзи? Унга кўра дейлик, бир кишининг оёғига ўқ тегди. Оғриқни қолдирувчи фармоцевтик перипаратлар қолмаган. Шундай холатда ўқни чиқариш учун бемор т анасининг бошқа қисмида кучли оғриқ хосил қилинади. Масалан қўлида қаттиқ қиссиб оғриқ хосил қилинганида беморнинг диққати янги пайдо бўлган оғриққа қаратилади. Беморнинг диққати чалғитиб турганида жарохатланган танадан ўқ чиқариб олинади. Бирмунча муддат олдин Россияда корупцияга қарши намоишлар бўлаётган эди. Хукумат даражасидаги танқидлар, халқнинг нарозилигини кучайиши, юқори даражадаги мансабдор шахсларнинг корупцияга аралашиб қолиши юзасидан тушунтириш беришларини талаб қилишлар кескинлашиб кетаётган э...