К основному контенту

Сообщения

Сообщения за февраля 5, 2017

Бир жиноят - Жасад

Дарё нималарни оққизиб келмайди дейсиз. Унга ташланган ахлатними, хасчўпними. Хаттоки тоғлардан тошларни қумларни тошиб келтирадику. Гоҳида эса елим идишга солинган, бўлакларга бўлинган инсон танасини ҳам олиб келаркан. Бундай ҳолатда тергов суриштирув ишлари қандай натижа бериши мумкин. Тана сувга тушса бузилади. Таниб бўлмайди. Худди сомон ичидан игна қидирган киши каби боши берк кўча. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки ўз соҳасининг билимдони бўлган киши, зарур бўлса игнани бир неча бўлакка ҳам ёриб бериши мумкин бўлади. Суд тиббиёт экспертизаси зиммасига ҳам жуда оғр вазифа юкланган эди. Бўлакларга ажратилган танга қараб хулоса бериш керак.  Вақти келса Суд тиббиёт экспертиза ходими ёниб кетган жасаднинг ёнишидан олдин тирик бўлганми, ўлик бўлганми, агар тирик бўлган бўлса ўзини ўзи ёққанми ёки бошқа киши томонидан ёқилганми, ёки бўлмаса дорда осилган мурдани ҳам шу каби ўзини ўзи осганми ёки ўзга томонидан осилганми ва хаттоки чўкиб ўлган кишининг тирик холда чўкканми ёки ўли...

Бир жиноят - Гиёҳванд

Йигит гиёҳванд эди. Зармондани топиш учун уйида пул масаласида жанжал бўлаверди, бўлаверди. Бир куни хумор тутганда уйдан пул топилмади, онасига дўқлади фойда бўлмади. Хотинини урди, нима ҳам қилаоларди. Қуриган дока-рўмолни қанчалар сиқса ҳам томчи томмайдику. Гиёҳванднинг кўзига ҳеч нарса кўринмади. Омборхонадан болтани кўтариб хотинига ташланди. Ажратмоқчи бўлган онасини ҳам аямади, гувоҳ бўлиб чирққилаётган икки норасида ҳам нобут бўлди Эртасига бир уйдан т ўртта тобут чиқди... Ўйлаб қоласан киши. Шундай инсонга қандай жазо бериш адолатдан бўлади. Ичимда нимадир айтади, бундайларни бир неча сабабга кўра ўлимга ҳукм қилмаслик керак. - Ўлиши билан бу дунёдаги азоблардан дарров халос бўлади, у бунга муносиб эмас - Умрбод қамоқ жазосига тортилса қолган умрини пушаймон ва надомат билан ўзини жазолаб ўтади. Бир кун ўлгандан ҳар кун ўлган ёмонроқ. -Бундайлар умрбод қамоқ жазосида тирик наъмуна сифатида сақлаб қолиниши керак. Бирни кўриб фикр қил бирни кўриб шукур деганлар Э...