К основному контенту

Сообщения

Сообщения за декабря 18, 2016

КАРИКАТУРАЧИ*ГА ХИТОБ! (шеър)

Титроқ босиб вужудни, совуқнинг ели келар, Алам босса кўнгилни кўзларнинг сели келар. Имконсизлик кишани бу нафратга тасалли, Нобакорни янчгани махшарда кели** келар. Ожизлигинг пардаси ниқобланган эркинлик, Мағлублигинг зардаси, иқобланган эркинлик. Гул ҳуснига хасадинг эркинликдир сенингча, Асли Хурмат кўшкидан гулобланган эркинлик. Холиқ сендан хазарда, борлиқ сендан хазарда! Мақсадинг ҳам шумиди, халқлар сенга назарда. Тарбиясиз кишидан ахлоқдан сўз олмагай, Тарбиясиз! Сен сабаб бутун уммат озорда! Неча мўъмин муслимнинг қалбига аёқ қўйиб, Қани бугун ростинг айт, нафсинг қолдими тўйиб. Эришганинг дунёми, ювса кетар қўл кири, Аммо нафрат ўтидан кетарсан абад куйиб. Ножинсларнинг ишини кўтарганлар ҳам сендан, Лут қавмининг қилмишин саноғидир кам сендан. Бу қандайин кўргулик, бу қандайин разолат! Неча етим есирнинг кўзларида нам сендан. Намуна бўлармиди адолатсиз меъзоннинг, Бойига қуллуқ қилиб, халқигадир низоминг. Ажаблан...

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...