К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июня 5, 2016

Қурт тушган олма хикмати

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб: — Болам, дўстни бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингни ҳулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин, — деб насиҳат қилибди. Ўғли эса ўзига ишонч билан: — Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон ҳулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг, — деб чиқиб кетибди. Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлса-да, қурт тушган олмаларни алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб, ўз ишини давом эттирибди. Орадан бир қанча вақт ўтибди. Зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб, бутуни ...

Шоир деган ном...

Шоир деган номи олиш оссон эмас, бир иккита китоб чиққанда ҳам бу даражага етди деб бўлмаса керак. Шоир унвонини халқ беради, халқ уни шоир деб тан олади, бошига кўтаради. Анашунда шоир деб атай бошлайдилар. Лекин зўрма зўраки шоирликдан фарқли равишда хар-хар замон шеър ёзиб турадиганлар, кўнглидан ўтганларини, дардини назмга туширадиганлар ҳам борки улар ШОИР деган ном олиш учун харакат қилмайдилар, ўзларини шоир хисобламаганликлари учун асло шоирликка даъво қилмайдилар. Даъво қилмаса назмда ёзмасин дейдиганларга жилмайибгина қарайдилару ўтиб кетадилар. Айрим вақтларда уларнинг ёзганлари қалбнинг туб- тубигача етиб боради ва яноқлардан сел бўлиб оқади. Айримларида эса шунчаки эътиборга арзимайдиган чиқади, ўқувчилари ашорини охиригача ўқишмай ҳам қўяверишади. Муҳими қалбидаги дардини етказишга уринаолгани, муҳими кўнглидаги кечинмаларини тушунаоладиган кишига бўлган мухтожлигини ошкор қилаолишида. Уларга бошқа нарса керак бўлмайди. Балки тарбияланса шоир бўлиб етишишар ҳам, балки ...

Масъулятсизлик

Масъулятсизлик бор жойда холислик камаяди, холислик камайган жойда назорат кучаяди, назорат кучайган жойда эркинлик чекланади, эркинлик чекланган жойда ишончсизлик пайдо бўлади, ишончсизлик пайдо бўлган жойда хурмат йўқолади, хурмат йўқолган жойда тоқатсизлик бошланади, тоқатсизлик бошланган жойда интиҳо етиб келади. Биргина масъулятсизлик қанча оқибатларни еталаб келади ...

МОҲИ РАМАЗОН (шеър)

Баландроқ айтилар саҳарда аъзон Шайтоний нафсларчи сахрода сарсон Жаннатлар эшиги очилар осон Соғинтириб келди моҳи Рамазон    Аразга ботмоқлик гуноҳдир энди Ғаразла боқмоқлик гуноҳдир энди Билиб қўй қўполлик гуноҳдир энди Ҳусни хулқ бозори арзон - Рамазон    Саҳарда турилар, энди ётиш йўқ Гиначилар тўхта, тошлар отиш йўқ Етар шунча гуноҳ, унга ботиш йўқ Барча мўмин шодон - моҳи Рамазон Бу ойнинг шиори сабр -у қаноат Сабрнинг тагини дейдилар -ку роҳат Барчамизга етсин буюк шафоат Мўъминнинг қалбида макон Рамазон       Дўзахлар ёпилган шайтон ҳам бандда Иброҳим миллати тасбеҳла бантда Харакатингни қил эй , осий банда Гуноҳни тўккувчи - моҳи Рамазон Савоб палласида оғир тарозу Аллоҳим тақдим эт ҳушу ва хузу Ушалсин бизларга - висолинг орзу Райён эшигига чорлов Рамазон! Минг ойдан аъло тун - қадр кечаси Умрга татигулик савоб декчаси Муродин кўзлаган етди нечаси ...