Бир куни хонадош учта талаба бор пулларини йиғиб ош қиладиган бўлишди. Тўпланган пулдан масаллиқ харид қилишиб, ярим қозон ош пиширишибди. Овқат ортиб қолмасин дея еб тугатишга шунча харакат қилишса ҳам тугатаолишмабди. Оҳири бир кишига етадиган миқдорда ош ортиб қолибди ва уни эртаси куни емоқчи бўлишибди. Биринчи талаба: - Ичларингизда энг кичиги ўзимман, шунинг учун кам овқат едим, эртага эрталаб буни ейишга мен хақлироқман, дебди. Иккинчи талаба: - Хар қанча есак ҳам тўйгунимизча едик, бунда ҳақдорлар тенг, бошқа йўлини топш керак, дебди. Учинчи талаба эса: - Унда бирон маслаҳатга келшишимиз керак. Масалан, кечаси ким яхши, қизиқарли туш кўрса ошнинг қолгани унга насиб қилади, бўладими? - Деб таклиф киритибди. Бу таклиф қолган шерикларга ҳам маъқул келибди. Ҳамма ўринига ётиб, уйқуга кетибди, аммо биринчи талаба шунча ҳаракат қилса ҳам ҳаёлидан овқат кетмасмиш, шунгами, уйқуси хеч келмасмиш. У ёққа оғнабди, бу ёққа оғнабди, қараса тун яримидан ўтган. Бу туришда туш кўриш тугу...
Акбаржон Абдулмажид блоги