К основному контенту

Сообщения

Сообщения за апреля 30, 2017

БЎЛМАГУНЧА (шеър)

Истиғфор айт жон танда вайрона бўлмагунча, Малакул мавт бир онга ҳамхона бўлмагунча, Рўзи мағшар сахроси ошиқларга панд эмас, Ёлғиз Ёрнинг васлидан ҳайрона бўлмагунча Изхорингни махфий тут, сўзга тушсин кўз ёшинг Ошкора ҳар амалинг ҳуфиёна бўлмагунча Ошиқ, билма ўзингни ишқ аҳлининг сардори Пешонада ишқингдан нишона бўлмагунча Сочларингни қароси оққа айланса бекор Қалб уйига ихлос ошиёна бўлмагунча Эй эшикни қоқгувчи оввора бўлма, такрор Муҳибингни йўлила бирёна бўлмагунча Дунё-дундан умид уз, мулкинг бўлсин қаноат Бу дунёнинг орзуси бегона бўлмагунча Бир юракка икки ишқ ким айтган бу синоат Ошиқмассан машуқинг ягона бўлмагунча  © Акбаржон Абдулмажид

Порталга ёзишда айрим ҳолатлар ҳақида

Порталга ёзиш айримлар учун "мўда" бўлиб қолди. Тўғри бу имконият кимларнингдир ҳал қилиб бўлмайдиган ишларини ҳал қилиб берилишига сабаб бўлябди, адолатсизликлар бўлган ўринларда улар бартараф этилишига, мухтожларнинг эхтиёжлари қондирилишига, муаммоларнинг бартараф бўлишига сабаб бўлябди. Аммо айрим вақтларда эски "касб" эгаларига имкониятларни кенг очиб, уларнинг "шогирд"ларини ҳам кўпайтиришига сабаб бўлаётгани очиқ - ойдин кўриниб қолябдида. Бир дав лат массасасида бугун ҳам битта опахонни кўрдим, порталга бир бўлим устидан ёзган экан. Бечора бўлимни принтердан чиқаришга қоғози йўқ, келиб мендан бир дона қоғоз илтимос қилиб сўраб олдида опани чақириб: - Келинг ўтиринг, деб қоғоз ручка қўлига тутказмоқчи бўлса: - Эй, мен сувни кўрмай этик ечадиганлардан эмасман, менга бирон нима ёздираман деб оввора бўлиб юрмаларинг, бу соҳада тажрибам етарли! деб дўқ уриб чиқиб кетди. Опахон, бу жойда ўтирган одам ҳам сизларни маҳалладошларинг, у ҳам бир ...