К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июля 10, 2016

Ғазаб турлари

Айтиб ўтилганидек, ғазабнинг ҳар қандай тури қораланмаган. У бир қанча турларга бўлинади. Улар ичида мақталган ғазаб ҳам бор. Ғазаб уч хил бўлади: 1. Маҳмуд (мақталган) ғазаб. Аллоҳ учун ғазабланиш, Аллоҳ белгилаб берган чегарадан ўтилганида ғазабланиш вожиб саналади. Зеро, ҳаром ишлар содир этилганида уларга рози бўлиш, қаршилик кўрсатмаслик имон заифлиги аломатидир. Маҳмуд ғазаб вожиб ғазаб ҳам дейилади. Бунда нафс учун ҳеч қандай насиба қолмайди. Бундай ҳолатда, гарчи нафс зарарига бўлса ҳам ҳақиқат топталгани учун ғазаб қилинади. Жумладан, ибодатларни бажаришда бидъат амаллар қўшилса, мусулмоннинг моли, обрўси ва жонига талафот етказилса, ўғрилик, талончилик, зулм-ситам ўтказилса, ер юзида бузғунчилик қилинса, фаҳш ва мункар ишлар кўпайса, умуман шариат қайтарган ишлар содир этилганида мусулмон банда унга қаршилик қилиб, ғазабини ошкор қилиши лозим. Бундай ҳолатдаги ғазаб мақталган бўлиши билан бир қаторда вожиб ҳам саналади. Зеро, гуноҳ содир этилганида мусулмон банданинг парвойи...

Қони бузилган эътиқод!

Анча вақтдан бери бир масалада қоғоз қорайлайми, йўқми, балки бунга эхтиёж ҳам йўқдир деб ўйлаб юргандим. Чунки бугун танқидимиз қаратилган сериални кишилар кўрмай қўйган деб ўйлардим. Гап бир неча йиллардан бери турли талқинда бизнинг халқимизга тақдим қилиб келинаётган хинд эпослари асосида ишланган сериаллар, ҳусусан Махабхарат сериали хақида кетмоқда. Аммо ижтимоий тармоқларда "Махабхарата сериалини нимага бермай қўйишди" деган гаплар кўпайиб кетганидан сўнг, бошига иш тушиб Худодан мадад сўрашга умид қилган ўсмир девор четига бориб хиндларининг одатидай мусулмонликка хилоф равишда икки кафтини бирлаштириб Худодан ёрдам сўраётганини кўрганимни, болаларнинг "Жаноб Рамга шарафлар бўлсин!" деган хайқириқларини эслаб ушбуларни ёзишга мажбур бўлдим. Айтишингиз мумкин, бу каби сериаллар ёқмаса бошқа каналга олишингиз мумкинку деб. Лекин сиз бошқа каналга оласиз, мен оламан, қўшнингизчи. Қўшнингизни қўшнисичи. Болаларингиз ўшаларнинг болалари билан бирга катт...

Ахборот уруши

Нью-йорк. Ўша мухташам шахар. Одатдаги хаёт давом этарди. Одамлар ўзлари-ўзлари, хеч ким ўзидан бошқалар хақида ўйлашнида хохламийди. Барча ўз муаммолари уммони га ғарқ бўлишган. Бир кўча четида бўш қодирилган каттакон ит (ПИТ БУЛ русумидаги) кичкинагина қизчага хамла қилар, у қизча дод солиб одамлардан ёрдам сўрар эди. Атрофдагилар нари борса томошабин бўлаолишар эди халос, ёрдамга юрак бетлашмасди, кимдир итдан қўрққанидан ёрдамга бормаётган бўлса яна кимдир "менга нима" қабилада ўз йўлидан қолмас эди. Бир киши бу вазиятни кўриши биланоқ ёрдамга шошилди, қўлига қаердандир келиб қолган безбол таёғи билан қизчага ташланаётган итнинг бошига урди. Ит энди қизчага эмас бу одамга хамла қиларди, Итнинг хамласидан қўрққан, ўзини химоя қилиш инстинкти билан итнинг бошига безбол таёқчаси билан ураверди-ураверди, токи хамла қилиш тўхтагунча ва токи ит харакатдан тўхтагунча... Полици етиб келди, қизнинг ота-онаси хам. Хамма қахрамонни олқишлар, мақтар, қизнинг ота-онаси ...

2004 ва 2016 фарқи - Португалия

2004 йилда Португалияни мағлуб бўлишини жуда хохлагандим. Бу сафар эса Португалиянинг ғалабасини. Ўшанда Роналду Бекхамга симулация ишлатиб қизил карточка олишига сабабчи бўлганди. Ўшанда Португалия юлдузли таркиби билан ўзини осмонда хисоблаб, ўзларини иккинчи Бразилия деб атардилар.  Чунки Бразилия бундан олдинги Мундиалда Чемпион бўлган, кучга тўлган вақтлари эди. Ўшанда Бразилияни чемпион қилган Сколари Португалияни бошқарар, Еврони ютса ер юзида у билан баҳслашадиган қолмас эди гўё. Ўшанда Сколари тарафдорлари евро 2004 дан сўнг Марсликларга мурожат қиламизми унда, деган гаплар кўпайиб кетганди. Ўшанда Португалия финалда иштирок этаётган мезбон жамоа эди. Ўшанда Португалия хаддан зиёд кибрга берилганди, манманлик шу даражага етдики Грециядан гуруҳ босқичидаёқ мағлуб бўлганига  қарамасдан финалга у қадар жиддий эътибор бермасдан Грецияни менсимади. Гуруҳдаги аламини олишига ишонгандилар. Кибр ва манманлик уларни ўз уйида аламли, ха, ха жуда аламли тарзда мағлуб бўлишиг...

Сиз рўзадормисиз

Бир видеоролик намоиш қилинганди. Рамазон ойида икки ўсмир "қачон ифторлик бўлади, қорин очиб кетдику", деб сабрсизлик қилябди.. Сал нарироқда бечорахол кишини овқатланаётганини кўриб уни мулзам қилишмоқчи бўладилар ва олдига бориб масқараомуз охангда:  - Ака, рўза эмасмисиз, танавул қилябсиз, ахир рамазон ойи эканлигини билмайсизми, - деб кулишади. Шунда овқатланаётган киши: - Мен ҳам рўза тутганман, деб жавоб беради - Ахир қанақасига, овқатланябсизку, - деб қизиқсинишганида ўсмирлар. - Мен ростдан ҳам рўза тутганман, ўзгаларни ғийбат қилмайман, ёлғон сўзламайман, кишиларни дилини оғритишга харакат қилмайман, гуноҳлардан тийиламан. Фақат.... фақат ошқазоним касал, докторлар оч қолишни ман қилган, шунинг учун овқатланиб турмасам бўлмайди, деб ўсмирларга қараб, - Сизларчи, сизлар рўзамисизлар деб сўрайди. Ўсирлар эса, хижолатли кўринишда шундай жавоб берадилар: - Йўқ, биз рўзадор эмасмиз, шунчаки кундуз кунлари оч юрамиз халос. Бизчи биз, рўза тутдикмикан!