К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июля 24, 2016

Ғурурли мактуб!

Усмоний султон Сулаймон Қонуний Франция императори Франсуага қуйидаги мазмунда бир мактуб юборган эди: «Менким, қирқ саккиз юртнинг императори Қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда «танса» номида хотин билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номаи ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг-тўхтатдинг, тўхтатмасанг, менинг ўзим бориб тўхтатаман!». Ушбу мактуб туфайли Францияда тўла юз йил танса ўйини ман этилди. Сайёҳ Хаммернинг “Тарих” китоби

Хайр (шеър)

Менда вафо, менга жафо,                         мендан садо хайр демасман Менда нолам, менга алам,                           кетган қадам хайр демасман Нохушликдан, ношудликдан,                           ноумиддан айро бўлиб Эхсонингда, имконингга,                           исёнингдан хайр демасман Кетди вақлар, битди ахдлар,                           ўтди шахтлар армон бўлиб Ўтмишингга ёзилган из                           қорлар босди гумон бўлиб Йўл бошида турганингда                        ...

Қалбим қабристони (шеър)

Сусткашликка айланганда тадбирларим Чора топмай мунғайганда бу - сабрларим Ишончимни бир неча бор кўмган жойим, Қалбимдаги қабристоним бу -  қабрларим Содиқман деб келгандилар, билдим нетдим Қўлим ювиб қўлтиғимга урдим кетдим Хаёт деган ўтар манзил узоқ экан Тўсиқлардан ўтдим, толдим, юрдим, етдим Вафосизлар умри бўйи вафосизми Дилозорлик дарди асли давосизми Жафокашлар хуржунидан қолган дунё Фақат хиссиз инсонларга жафосизми Кўзёшларнинг жилғасида сузган дунё Жилғалардан сою дарё тузган дунё Сол ясаган сузмоқ бўлса ишонч билан Ғарқ қилишчун хаёлини бузган дунё Айбдорларни излама хеч айбсиз бўлмас Айбсизларни излаган бу кўнгил тўлмас Ўзга эмас ўз айбила машғул бўлган Махшаргача хаёт улар, тирик – ўлмас Қўлим боғлиқ бу карвонда ожиз қолсам Ишончларим кафанларга бир-бир солсам Кўммоқ учун қалбимдаку жой топилар Нетай қазиб қазимоқдан бир кун толсам © Акбаржон Абдулмажид

Ғаройиб қори

5.07.2013 куни Дубайда 17-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди. Қуръони Каримни антиқа усулда ёд олган 29 ёшли Ироқлик қори Ҳусайн Аднон мусобақада иштирок этиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди. Ҳусайн Аднон Сабрий ақлий ривожланиш борасида уч-тўрт ёшли боладан катта эмас. У аранг 10гача санай олади, ёзишни билмайди, босма хатни базўр ўқийди. У умуман устоз кўрмаган. У ҳатто кундалик ҳаётидаги ишларда ҳам адашиб кетади, ўз фикрини ифодалашга ҳам қийналади. Уни буткул ақлли дейиш қийин. Шунга қарамай, Сабрий Қуръонни пастдан юқорига қараб ўқий олади, сўраган оятингиздан ўқиб беради, ҳар бир оятнинг рақамини ва қайси қаторда эканинигача ёддан айтиб беради. Ундан истаган саҳифангиздаги биринчи ва охирги оятларни сўрашингиз мумкин, дарҳол ўқиб беради. У сўраган оятингизнинг ўрнида жойлашган олдинги ёки кейинги саҳифалардаги оятни ҳам айта олади. Ҳусайн Сабрий ўхшаш оятларни бир чеккадан санаб беради, қайси калима Қуръонда неча марта келганини ҳам билади. У ҳатто Қуръонда бир хил ў...

Ватанимизни ҳам шу ахволга солишларига рози бўлманг!

Сурия - кеча ва бугун! Расмлар Vakillik.uz  сайтидан олинди