Сусткашликка
айланганда тадбирларим
Чора топмай мунғайганда бу - сабрларим
Ишончимни
бир неча бор кўмган жойим,
Қалбимдаги
қабристоним бу - қабрларим
Содиқман
деб келгандилар, билдим нетдим
Қўлим
ювиб қўлтиғимга урдим кетдим
Хаёт
деган ўтар манзил узоқ экан
Тўсиқлардан
ўтдим, толдим, юрдим, етдим
Вафосизлар
умри бўйи вафосизми
Дилозорлик
дарди асли давосизми
Жафокашлар
хуржунидан қолган дунё
Фақат
хиссиз инсонларга жафосизми
Кўзёшларнинг
жилғасида сузган дунё
Жилғалардан
сою дарё тузган дунё
Сол ясаган
сузмоқ бўлса ишонч билан
Ғарқ
қилишчун хаёлини бузган дунё
Айбдорларни
излама хеч айбсиз бўлмас
Айбсизларни
излаган бу кўнгил тўлмас
Ўзга эмас
ўз айбила машғул бўлган
Махшаргача
хаёт улар, тирик – ўлмас
Қўлим
боғлиқ бу карвонда ожиз қолсам
Ишончларим
кафанларга бир-бир солсам
Кўммоқ учун
қалбимдаку жой топилар
Нетай қазиб
қазимоқдан бир кун толсам
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий