Кунларимиз ўтиб борябди. Ҳар кимнинг ўз иши, юмуши бор. Кимлардир мансаб мартаба орзусида, кимлардир тўкин хаёт орзусида ва яна кимлардир эса фарзанд, унинг камоли, эл юрт тинчлиги, осойишталиги орзусида қадамини тезлаштирябди. Ҳар ким орзусига интилябди харакат қилябди, шу билан биргалкда дуоларда тўхтаб қолмаябди. Дуода гап кўп. Халқнинг, жамоатнинг дуоси билан энг оғир, вафоти аниқлиги айтилган беморнинг соғайиб кетганини кўрдик. Дуонинг қудратидан кишилар наздида амалга ошишиши эртакка ўхшаган юмушнинг ҳал бўлганини кўрдик. Ҳамма гап дуонинг ижобатида. Шунинг учун ҳам дуо сўраётганлар "Кўпнинг ичида Хизр бор" деб таъриф қилишади. Нима учун дуодан гап очдим. Қуръони Каримда: “ Сиздан (Эй, Муҳаммад) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. ” (Бақара сураси, 186-оят бошида).дейилади. Шунингдек Абу Ҳурайро р.а.дан ривоят қилиган хадисда: “ Набий салаллоҳу алайҳи вассаллам: “Аллоҳга дуодан к...
Акбаржон Абдулмажид блоги