Кунларимиз ўтиб борябди. Ҳар кимнинг ўз иши, юмуши бор. Кимлардир мансаб мартаба орзусида, кимлардир тўкин хаёт орзусида ва яна кимлардир эса фарзанд, унинг камоли, эл юрт тинчлиги, осойишталиги орзусида қадамини тезлаштирябди. Ҳар ким орзусига интилябди харакат қилябди, шу билан биргалкда дуоларда тўхтаб қолмаябди. Дуода гап кўп. Халқнинг, жамоатнинг дуоси билан энг оғир, вафоти аниқлиги айтилган беморнинг соғайиб кетганини кўрдик. Дуонинг қудратидан кишилар наздида амалга ошишиши эртакка ўхшаган юмушнинг ҳал бўлганини кўрдик. Ҳамма гап дуонинг ижобатида. Шунинг учун ҳам дуо сўраётганлар "Кўпнинг ичида Хизр бор" деб таъриф қилишади.
Нима учун дуодан гап очдим. Қуръони Каримда: “Сиздан (Эй, Муҳаммад) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман.” (Бақара сураси, 186-оят бошида).дейилади. Шунингдек Абу Ҳурайро р.а.дан ривоят қилиган хадисда: “Набий салаллоҳу алайҳи вассаллам: “Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ дедилар”дейилади. Айни вақтимиз, хозирги кунимиз бошқа вақтлардан, кунлардан кўра кўпроқ дуо қилишимиз талаб қилинадиган, дуо қилишимиз шарт бўлган вақтлар, кунлардир. Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистоннинг, балки, минтақанинг келажакдаги хаётини, тақдирини қандай бўлиши манашу дуоларимизга боғлиқ дейилса ҳеч муболаға бўлмайди. Индинга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлади. Унда ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ўтган фуқаролари жуда катта ҳуқуқларини, минтақада алоҳида аҳамиятга эга бўлган давлатнинг раҳбари ким бўлишини белгилаб берадилар, сайлайдилар. Халқ қандай бўлса унинг раҳбари ҳам шундайдир деган мазмунда хадис бор. Ушбу раҳбарнинг ким бўлиши, қандай сифатли, қандай сиёсатли раҳбар бўлиши нафақат сайловчиларнинг танловига, балки айни вақтдаги бизнинг дуоларимизга ҳам боғлиқ, жамоатнинг, халқнинг дуосига боғлиқ. Ушбу кунларда қилинажак дуомизнинг ижобатидан қандай натижалар бўлишини, ушбу натижаларнинг қамровини тасаввур қилябсизми?
Фузайл ибн Иёз : "Агар менга биргина ижобат бўладиган дуо берилса, уни албатта раҳбарнинг ҳаққига қилган бўлардим. Зотан, агар ўша дуони ўзимнинг ҳақимда қиладиган бўлсам, унинг натижаси ўзимдан нарига ўтмайди, аммо раҳбарнинг ҳаққига қилсам, эл-юртга фойда келтиради", - деганида қанчалар хақ эди. Дуонинг ижбат бўлиши шартлари хосил бўлаётган жума кунида, жамоатнинг, халқнинг дуоси хақида ўйлайлик.
Эй юртдошлар, миллатдошлар, қўшни мамлакат фуқаролари, қадрдонлар, дуолар вақтида бошқа нарсага чалғимайлик. Дуоларимизни кўпайтирайлик зеро бу дуоларимиз юқорида айтилганидай узоқ муддатлик минтақанинг келажагини, уни қандай бўлишини белгилаб бериши мумкин. Ушбу улуғ айём кунларида, дуолар ижобатига имконият кўпаядиган кунларда ғафлатда қолмайлик, дуода бўлайлик.
Миллатнинг орзу умидларини амалга ошишига сабабчи бўладиган, минтақада, нафақат минтақада дунёда тинчлик осойишталик, офият бўлишига сабабчи бўладиган, тўкин-сочин ва фаравон кунларни бошимиздан узоқлаштирмайдиган, барча кишиларнинг хақ-ҳуқуқлари, эркини кафолатлайдиган, фитна-ғаразлардан халқни ҳимоя қилаоладиган, оқил, мулоҳазали, фаросатли, бағрикенг ва албатта доно сифатларига эга бўлган, дунё ва охират яхшиликларидан тўсмайдиган ҳамда ўз амаллари билан Аллоҳнинг розилига эришадиган шахс ушбу юртга раҳбар бўлсин! деб дуо қилайлик. Аллоҳ ўз каломида: “Менга дуо қилинглар, сизга ижобат қилурман” деган (Ғофур суръаси 30 оят). Дуо биздан ижобати Аллоҳдан! Юртнинг келажаги сизларнинг дуоларингизга боғлиқ!
http://i6tido.blogspot.com/2016/12/blog-post_2.html
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий