Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар
Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ
Наҳот инсон эмас золим одамлар
Бағрида жасад бор онада титроқ
Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ
Наҳот инсон эмас золим одамлар
Бағрида жасад бор онада титроқ
Қуёши ботганлар келибоқ тонги
Қирмизи кўзидан жаннатга қараб
Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги
Бунчалар бўлмаса қисматинг қора
Қирмизи кўзидан жаннатга қараб
Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги
Бунчалар бўлмаса қисматинг қора
Дунёга келиб сен неларни кўрдинг,
Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи
Кўзёшинг порохли тупроққа қординг
Иситмас танангни онанг қучоғи
Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи
Кўзёшинг порохли тупроққа қординг
Иситмас танангни онанг қучоғи
Дунё кўз юммоқда бугунда сенга
Гўёки ўгайсан одам наслига
Боламни қайтаргин деяди менга
Муштипар, тўймаган бола васлига
Гўёки ўгайсан одам наслига
Боламни қайтаргин деяди менга
Муштипар, тўймаган бола васлига
Бирмами, Сурия ёки Фаластин
Ироқу, афғону, уйғур недансан
Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди
Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан
Ироқу, афғону, уйғур недансан
Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди
Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан
Синовлар келябди оғир синовлар
Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг
Отангни, оғангни ғанимлар овлар
Жасадинг кўтарган онанг-у холанг
Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг
Отангни, оғангни ғанимлар овлар
Жасадинг кўтарган онанг-у холанг
Фарёд ургин дунё йўқ
сенга имкон!
Мулзам бўлгин инсон субутинг билан
Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон
Яширсангда не наф, сукутинг билан
Мулзам бўлгин инсон субутинг билан
Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон
Яширсангда не наф, сукутинг билан
Одамлар, одамлар, хиссиз одамлар
Уларнинг сабридан титрайди тупроқ
Наҳот инсон эмас золим одамлар
Бағрида жасад бор онада титроқ
Уларнинг сабридан титрайди тупроқ
Наҳот инсон эмас золим одамлар
Бағрида жасад бор онада титроқ
Номинг ўчсин уруш - отам айтган сўз
Номинг ўчсин уруш - деярман мен ҳам
Фақат дуо қилдим, кўкка тикиб кўз
Номинг ўчгур - уруш кўрмасин болам!
Номинг ўчсин уруш - деярман мен ҳам
Фақат дуо қилдим, кўкка тикиб кўз
Номинг ўчгур - уруш кўрмасин болам!
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий