4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза! Тарихий воқеаларни гувоҳи бўлябмиз, азизлар! Бугунги кунгача олимпияда тарихида бунчалик яхши натижа кўрсатмаган эди спортчиларимиз. Бу муваффақиятлар шак- шубхасиз тарихда зарварақлар билан ёзилади. Биринчи мартта ёзги олимпияда мусобақасида 4 та олтин медал олишга муваффақ бўлдик. Шуннингдек жамоамиз хозирги кунда 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини нақд қилиб қўйишган. Умумжамоа хисобида мамлакатимиз 21.08.2016 й холати бўйича 21-поғонага кўтарилиб олдик! Мусобақа эса якунланай деб қолди. Шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки Бокс бўйича 3та олтин, 2та кумуш ва 2 та бронза билан умумжамоа хисобида 1-ўринни эгалладик. Афсонавий Кубалик боксчилар ҳам Ўзбек ўғлонлари олдида бош эгиб қолдилар, уларга 2-ўрин насиб қилди, 3-ўринни эса Франсия боксчиларига насиб қилди. Эътиборингизга йиллар давомида ёзги олимпиядаларда мамлакатимиз спортчилари эришган натижаларни ҳавола қиламиз. 1992 йилда ҳали Халқаро Олимпияда Қўмитас...
Акбаржон Абдулмажид блоги