К основному контенту

Ғалабалар муборак!


4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза!

Тарихий воқеаларни гувоҳи бўлябмиз, азизлар! Бугунги кунгача олимпияда тарихида бунчалик яхши натижа кўрсатмаган эди спортчиларимиз. Бу муваффақиятлар шак- шубхасиз тарихда зарварақлар билан ёзилади. Биринчи мартта ёзги олимпияда мусобақасида 4 та олтин медал олишга муваффақ бўлдик. Шуннингдек жамоамиз хозирги кунда 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини нақд қилиб қўйишган. Умумжамоа хисобида мамлакатимиз 21.08.2016 й холати бўйича 21-поғонага кўтарилиб олдик! Мусобақа эса якунланай деб қолди. Шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки Бокс бўйича 3та олтин, 2та кумуш ва 2 та бронза билан умумжамоа хисобида 1-ўринни эгалладик. Афсонавий Кубалик боксчилар ҳам Ўзбек ўғлонлари олдида бош эгиб қолдилар, уларга 2-ўрин насиб қилди, 3-ўринни эса Франсия боксчиларига насиб қилди.
Эътиборингизга йиллар давомида ёзги олимпиядаларда мамлакатимиз спортчилари эришган натижаларни ҳавола қиламиз.
1992 йилда ҳали Халқаро Олимпияда Қўмитасига мустақил субъект сифатида аъзо бўлмаганимиз учун Собиқ Иттифоқнинг Бирлашган жамоаси билан иштирок этишга мажбур бўлганмиз.
1996 йил АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтган ёзги олимпиядада биринчи мартта қатнашган бўлсак, унда 1 кумуш ва 1 бронза билан 58-ўринни банд қилганмиз.
2000 йил Авсралиянинг Сидней шаҳрида бўлган ёзги олимпияда мусобақасида биринчи тарихий олтин медални Мухаммадқодир Абдуллаев олиб берган. Шу йили 1 кумуш ва 2 бронза медали билан 43-ўринга кўтарилганмиз.
2004 йил Греция пойтахти Афинада бўлган олимпияда мусобақасида эса Артур Таймазов ва Доктарашвилилар мамлакатимиз хисобига 2 та олтин медал олиб берган, шунингдек 1 та кумуш 2 та бронза билан умумий хисобда хозирги кунгача энг яҳши кўрсаткичимиз бўлган 35-ўринни эгаллаганмиз.
2008 йил Хитой пойтахти Пекинда ўтган ёзги олимпиядада мамлакатимиз хисобига Қирол Артургина олтин олиб бераолган. Шунингдек 2 та кумуш 3 та бронза медали билан 40-поғонани эгаллаганмиз.
2012 йил Лондонда бўлиб ўтган ёзги олимпиядада мамлакатимиз хисобига яна ўша Қирол Артур Таймазов олтин медал ёзиб қўйиб бироздан сўнг фаолиятини якунлаган. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки у фаолияти давомида олимиядаларда 3 карра олтин олиб олимпияда тарихига шундай натижага эришган иккинчи спортчи сифатида кирган. Шунингдек ўша мусобақада 2 та бронза медалига эгалик қилганмиз. Умумжамоа хисобида эса 48 - ўринни банд қилганмиз.
Кўриб турганингиздек ўтган даврлар мобайнида энг кўпи билан Афинада 2004 йил 2 та олтин олишга эришганмиз. Умумжамоа хисобида эса ўша йили 35-ўрингагина кўтарилаолганмиз халос.
Бу йил сермаҳсул бўлди. Янги марраларга эришдик, келгусида натижаларимизни бундан ҳам яхши бўлишига ишонамиз ва тилкдошмиз.
Спорт муҳлисларини яна бир бора табриклайман! Ғалабалар муборак бўлсин!
Спортчиларимизга ҳамма мақтовларимиз, лекин бу сафар аввало уларнинг ота - оналари, мураббийларига раҳмат айтишимиз керак. Шундай мард ўғлонларни юртга тарбиялаб берганлари учун улар хақлироқ рағбатга, улар хақлироқ олқишган. Сизларга раҳмат, эй мардлар тарбиячилари!!!

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013