Қадимдан, ота-боболаримиздан қолган гап:"Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма". Аслида ушбу ибора нимани англатади, хеч ўйлаб кўрганмисиз. "Домланинг айтганини қулгину, қилганини қилма" деганда домлалар танқид қилинадими ёки... Бир неча юз йилликларда диёримиз ҳудудида халқимиз ислом динига эътиқод қилиб келишган. Ҳудудларда, маҳаллаларда ўзини-ўзи бошқарув институтига, судлов инстанциясига обрўйли бўлган домлалар, қозилар диний илм эгалари бўлган имомлар бош бўлиб келишган. Уларнинг обрўси эгаллаб турган мансаби билан эмас балки, илми ва илмига нисбатан амали билан белгиларган. Устларига қимматбахо кийим кийишсада унинг ичидан эски, дағал кийим кийиб олганки шу йўл билан ўзининг руҳий тарбиясида оқсаб қолмасликни мақсад қилишган. Исломда беш маҳал намоз ўқиш фарз қилинган бўлса, бу кишилар фарз намозидан ташқари тахажжуд, нафл намозларни кўпайтиришган. Ҳуфтонга олинган таҳорат билан бомдод намозини ўқиганлар бўлган. Исломда рамазон рўзасини т...
Акбаржон Абдулмажид блоги