К основному контенту

Сообщения

Сообщения за октября 16, 2016

Шеърлар 21.10.2016

Ағёр наштарларинг санчабер чексиз Сен сабаб Ўзига яқинлашсам не Сен сабаб ислоҳга юз тутсам кексиз Сен сабаб гуноҳим тўкилса вале Ағёр зулмларингни майли кучайтир Ризолиги Унинг, бошқаси абас Гуноҳларим катта, уни кичрайтир Фақат сабрим менга панд бермаса бас            *             *          * Ислоҳни ўзимдан бошлаган хамон Ўнглана бошлади чор тараф, хар ён Кир босган ойнадан дунёга боқсанг Дунёмас ойнада бўлади нуқсон            *             *          *   Айбинг қидириб хар ёқдан келарлар Боғдан гапирсангчи тоғдан келарлар Таоминг хозирлаб қўйсанг дастурхон Бири туздан, бири ёғдан келарлар 21.10.2016

Адо қилишди (шеър)

Дарвешлар хирқасин кийдириб охир Манабу дин деди, даъво қилишди Бузуқликни ёйиб чору атрофга Санъатни шу деди, ғавғо қилишди Динсизлик кизбидан таълимин бериб Ирфонга кел деди, савдо қилишди Ижтимоий адолат ўрнатгум деб Элни бўлиб бой-у гадо қилишди Шиорлар кўтариб “Миллийлик” учун Рўмолларни ечиб фидо қилишди Бугун эса кўзинг остида туман Чорлайвериб хар ён адо қилишди © Акбаржон Абдулмажид 17.10.2016 й Мустафо Маҳмуднинг "Шайтон уйимизда яшайди" китоби асосида