Ағёр наштарларинг санчабер
чексиз
Сен сабаб Ўзига яқинлашсам не
Сен сабаб ислоҳга юз тутсам
кексиз
Сен сабаб гуноҳим тўкилса вале
Ағёр зулмларингни майли
кучайтир
Ризолиги Унинг, бошқаси абас
Гуноҳларим катта, уни кичрайтир
Фақат сабрим менга панд бермаса
бас
* * *
Ислоҳни ўзимдан бошлаган хамон
Ўнглана бошлади чор тараф, хар
ён
Кир босган ойнадан дунёга боқсанг
Дунёмас ойнада бўлади нуқсон
* * *
Айбинг қидириб хар ёқдан
келарлар
Боғдан гапирсангчи тоғдан
келарлар
Таоминг хозирлаб қўйсанг
дастурхон
Бири туздан, бири ёғдан
келарлар
21.10.2016
Комментарии
Отправить комментарий