Бўшлиқ эгаллади қалбимни тунда Тўғри йўл кўзимга кўринмас кунда Тақдирнинг чигалин ечай олмай банд Юрак хам не дерди карахтдир бунда Ойнинг жамолини қумсаганмидим Ойнинг васли деб сувсаганмидим Ойга йўл узоқлик қилдими охир Уни руқсорингга менгзаганмидим Қиш келди қор ёғар нихоят сокин Чиройли бу олам совуқдир лекин Ой ҳам яширинди қорда булутга Чарчаган бу қалбим совқатар секин Хазонлар тўкилди қорлар йўлида Қоматлар эгилди норлар йўлида Кўнгил деб боримдан кечгач нихоят Ишончлар букилди орлар йўлида Замонда гуноҳ йўқ давронда бу ҳам Қорларнинг остида хазон барглар нам Қишнинг совуқлари бирон кун кетар Толиққан бу хаёл олармикан дам Турналар кетишди кетди қалдирғоч Дарахтлар кесилиб бўлгандир ёғоч Даланинг сукутин бузар қарғалар Эй юрак илтимос совуқликдан қоч 2001 й қиш.
Акбаржон Абдулмажид блоги