Бундан 70 йиллар муқаддам Шайх Суютий Дамашқда яшаб Товба масжидида дарс берарди. Шайхнинг бир фақир шогирди бор эди. Шу даражада фақир эдики бир неча кунлаб егани ҳеч нарсаси бўлмасди. Бир куни у жуда ҳам оч қолди, агар бирон нима емаса ўлиб қолиши мумкиндай сезди ўзини. Шунда у: "Мен узрли ҳолатдаман, бирон ўлимтик есам ҳам хаттоки ўғрилик қилсам ҳам айб бўлмайди, агар емасам ўлиб қолишим мумкин", - деб хаёлидан ўтказди. Ўз ҳаёли билан Дамашқнинг узун, тор кўчалари бўйлаб, бир тишлам бўлсада егулик топиш илинжида боши оққан томонга кета бошлади. Ўша вақтларда Дамашқ кўчалари тор, эгри кўчалардан иборат бўлиб, уйларнинг айвонлари паст қурилар, ҳатоки унга сакраб чиқиш ҳам оссон бўлган экан. Қорни оч талаба айвонлардан бирига сакраб чиқса ховлида қандайдир аёлни юрганини кўрибди. Аллоҳдан қўрққани учун бошқа томонга ўгирилибди. У томонда эса хеч кими йўқ хонадон бўлиб, бу ердан ҳушни оладиган даражада ширин таомнинг хиди келаётган экан. Очиққан талаба ҳеч ўйлаб ўти...
Акбаржон Абдулмажид блоги