К основному контенту

ОЙИЖОН!





—Алло, бу топилмалар идорасми – ёш бола телефонда савол берарди
—Ҳа, шундай, болакай сен бирон нимангни йўқотдингми
—Ойимни йўқотдим. У сизларда эмасми?
—Сени ойинг қанақа ўзи?
—У жуда ҳам чиройли ва меҳрибон. Шунингдек у мушукларни жуда яхши кўради
—Ростдан ҳам кеча биз бир онани топгандик, балки у сенинг ойингдир. Сен қаердан қўнғироқ қилябсан?
— №3-рақамли болалар уйидан
—Яхши, биз ойингни ўша ерга юборамиз. Сен кутгин.
 * * *
У боланинг хонасига кирди, бирам чиройли, бирам меҳрибон, қўлида эса хақиқатдан мушукча бор эди.
Болакай “ Ойи!” – деб бақириб унга ўзини отди. Уни шунчалик қаттиқ қучдики ўзининг бармоқчалари ҳам оғриб кетди – Ойижоним ўзимни!!!
… Болакай  ўзининг бақиришидан уйғониб кетди. Бу каби тушлар деярли ҳар куни тушига кирадиган бўлиб қолганди. У ёстиғи остидан бир аёлнинг расмини олди. Бу  расмни бир йилча олдин кўчадан сайр вақтида топиб олган, шундан сўнг у доим сур’атни ёстиғи остида сақлаб, бу аёл унинг онаси эканлигига ишониб келди.
Тонгда болалар уйи мудираси ҳар доимгидек болаларга ҳайрли тонг тилаб,  бошларини силаб қўйиш учун тарбияланувчиларнинг ҳонасини йўқлаб чиқди. Болакайнинг ҳонасига кирганда унинг қўлидан полга тушиб кетган сур’атни кўрди. Расмни қўлига олиб Мудира болакайдан сўради:
—Қўзичоғим, бу расмни сен қаердан олдинг?
—Кўчадан топиб олдим.
—Расмдаги ким?
—Бу менинг ойим – чиройлигина жилмайиб жавоб берди болакай, – У жуда ҳам гўзал, меҳрибон, яна у мушукларни яши кўради.
Расмдаги аёлни Мудира дарров таниди. Биринчи мартта у кўнгилилар гурҳи билан бундан бир йилча олдин келган эди. Балки ўшанда расмини тушуриб қолдиргандир.  Ўшандан бери бу қиз тез-тез муассасаларга қатнаб, фарзанд асраб олиш умидида бу ерга келиб турарди. Аммо маҳаллий амалдорларнинг фикрича бу қизнинг битта камчилиги бор бўлиб у турмуш қурмаган эди.
-Нима ҳам дердик, – деди Мудира, - агар у сени онанг бўлса унда вазият ўзгаради
Мудира хонасига қайтгач ўриндиққа ўтириб кута бошлади. Бир қанча вақтдан сўнг эшикни таққиллади
- Мумкинми Мудира ҳоним? – Эшик ортидан болакайнинг сур’атидаги аёл  қараб турарди
- Марҳамат, киринг.
У ҳонага киргач мудиранинг олдига ҳужжатлар йиғилган қалин йиғма жилдни қўйди
- Мана, - деди у, - ҳаммасини йиғиб келтирдим
- Яхши, синглим, энди менинг берадиган бир саволим бор, тўғри тушунасиз… Сиз қандай масулятни бўйнингизга олаётганингизни ўйлаб кўрдингизми? Ахир, бола асраб олиш - бу икки соатгина бирга вақтни ўтказиш дегани эмас, балки бир умр у билан бирга бўлиш дегани.
- Буларни ҳаммасини биламан, - аёл чуқур нафас олди, - шунчаки мен кимгадир кераклигимни билиб бепарво яшаб кетаолмайман.
- Яхши, - рози бўлди мудира, - қачон болаларни кўздан кечирмоқчисиз?
- Мен уларни кўздан кечириб танлаб ўтирмоқчи эмасман, қайси болани берадиган бўлсангиз ҳам майли, - деди, аёл мудиранинг кўзларига тик боққанча
Мудира таъжуб билан қараб қолди.
- Биласизку - Аёл тушунтиришга ҳаракат қилди, - ҳақиқий ота-оналар ўзларига бола танлаб ўтиришмайдику… олдиндан билишмайдику қанақа бола туғилишини… чиройлими, ҳунукми, соғломми ёки касалми, улар боласини қандай бўлса шундайлигича яхши кўришадику. Мен ҳам шундай ҳақиқий она бўлмоқчиман.
- Биринчи мартта фарзандлика олишда бунақа холатга дуч келишим, - ҳайратланди мудира, - Аммо, лекин, мен биламан кимнинг онаси бўлишингизни. У 5 ёшда. Туғишган онаси туғруқҳонанинг ўзидаёқ ундан вос кечган. Агар тайёр бўлсангиз сизларни учраштираман
- Ҳа, тайёрман, - ишонч билан айтди аёл, - менга ўғлимни кўрсатинглар.
Мудира чиқиб кетиб бироз фурсатдан сўнг мурғаккина болачани қўлидан тутганча қайтиб келди:
- Ўғлим, танишгин, бу сенинг….
- Ойим! - бақирди болакай. У ўзини аёлнинг бағрига отиб, худди тушидагидай бармоқчалари оғирийдиган даражада махкам қучоқлаб олди.
Аёл ҳам уни бағрига босиб, елкаларидан қоқиб қўйди:
- Ўғлим, болагинам… энди биргамиз… 
Шундан сўнг мудирага қарадида
- Қачон боламни олиб кетсам бўлади?
- Одатда ота-оналар бир бирига мослашишини кутадилар, аввалига шу ерда мулоқатда бўлиб туришади, кейинроқ уйларига обориб туришади, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтса оҳирида тўлиқ олиб кетишади.
- Мен ҳозироқ ўғлимни олиб кетмоқчиман, - аёл қатъий оҳангда жавоб берди.
- Майли, - рози бўлди мудира, - шундоқ ҳам эртага дам олиш куни, бугун олиб кетишингиз мумкин, лекин душанба куни ҳужжатларни расмийлаштириш учун келишингиз керак.
Болакай жуда ҳам ҳурсанд эди. У ойисининг қўлларини қўйвормасдан, ҳудди йўқотиб қўйишдан қўррқандай  махкам ушлаб олганди.
Ҳамма билан ҳайрлашиб кўчага чиқишгач бола ойисидан сўради:
- Ойижон… сиз мушукларни яхши кўрасизми?
- Жуда ҳам, уйимизда бир жуфт мушугимиз бор,- жажжигина қўллардан ушлаб олганча кулди аёл.
Болакай эса ҳурсандлигидан табассум қилганча ката-катта қадам ташлаб янги уйига кетиб борарди.
Қайси хонадон етимни асраб олиб, унга яхши муносабатда бўлса, ўша хонадон Аллоҳ учун энг севимли масканлардан бири бўлади. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларнинг энг яхши уйи унда яхшилик кўрадиган етим истиқомат қиладиган уйдир. Мусулмонларнинг энг ёмон уйи унда етимга ёмонлик қилинадиган уйдир. Мен ва етимни кафилига олган киши жаннатда мана шундай бўлади”, деб бармоқлари билан ишора қилдилар” (Бухорий , Ибн Можа ва Табароний ривояти).

© Артур Симонян ҳикояси

Ўзгартириш ва қўшимчалар билан эркин таржима © Акбаржон Абдулмажид

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013