Самарқанддамиз. Хазрати Довуд алахиссаломнинг қадамжоси дейишди. 1300 тадан ошиқ зинаси бор экан. Айтишса чиқиб кетаверибмиз ... Табиати ажойиб,, ажойиб манзара, тоза хаво. Хаттоки зинадан чиқаётганимизда булутлар орасида ҳам қолдик. Шундай ёнверимиздан булутлар тутундек сузиб ўтиб кетди. Эртаклар оламида булутлар ичида кезадику, шунга ўхшаш... Аммо кўнгилни хира қиладиган нарсалар ҳам кўп бўлди Зиёратгоҳни ҳам бизнес қилиб олишган. Зинага яқинлашишдан 3 - 4 км узоқликда йўлни сунъий тўсиб қўйишган, фақат махсус ДАМАС лар таксилик қилябди. 3 км учун 1500 сўм йўл кира ҳаққи. Такси хайдовчисини гапга солсам бир кунда 600-700 минг сўм пул топишар экан, ўртача! Бошқа мошиналарни белгиланган ердан ўтказишмайди. Кўчанинг бўйига тўхтатиб кетаверасиз. Қайтиб келганда мошинани хайдаймиз десак ўрта яшар биттаси югуриб келди: "Стоянка хаққига 3 минг беринг", дейди. Мошина қўйишдан олдин одамлар ховлисига ҳам илтимос қилиб роса "Стаянка"га жой излаб жой топаолмагандик. ...
Акбаржон Абдулмажид блоги