Самарқанддамиз. Хазрати Довуд алахиссаломнинг қадамжоси дейишди. 1300 тадан ошиқ зинаси бор экан. Айтишса чиқиб кетаверибмиз ...
Табиати ажойиб,, ажойиб манзара, тоза хаво. Хаттоки зинадан чиқаётганимизда булутлар орасида ҳам қолдик. Шундай ёнверимиздан булутлар тутундек сузиб ўтиб кетди. Эртаклар оламида булутлар ичида кезадику, шунга ўхшаш...

Аммо кўнгилни хира қиладиган нарсалар ҳам кўп бўлди
Зиёратгоҳни ҳам бизнес қилиб олишган. Зинага яқинлашишдан 3 - 4 км узоқликда йўлни сунъий тўсиб қўйишган, фақат махсус ДАМАС лар таксилик қилябди. 3 км учун 1500 сўм йўл кира ҳаққи. Такси хайдовчисини гапга солсам бир кунда 600-700 минг сўм пул топишар экан, ўртача!
Бошқа мошиналарни белгиланган ердан ўтказишмайди. Кўчанинг бўйига тўхтатиб кетаверасиз. Қайтиб келганда мошинани хайдаймиз десак ўрта яшар биттаси югуриб келди: "Стоянка хаққига 3 минг беринг", дейди. Мошина қўйишдан олдин одамлар ховлисига ҳам илтимос қилиб роса "Стаянка"га жой излаб жой топаолмагандик. Беш минг-ўнминг сўрашса ҳам қўярдик. Энди эса тўхтаган жойимизнинг ўзидан ҳам пул сўрашябди, жахлим чиқиб
- Сен уч минг сўраябсан, 500 сўм сўрасанг ҳам бермаймиз, кўзимдан йўқол, деб сўкиб бердим.
Халиги бола ҳам бўш келмайди.
- Муборак жойдан кетябсизлар, йўлдаги одам, нарози қилмасинлар, дейди.
Ҳайтовур эсон-омон уйимизга қайтиб етиб олдик

Зиналардан чиқишда ҳар бурулишда одамлар ўтириши учун мўлжалланган ўриндиқлар бор. Чарчаган одам ўтириб хордиқ чиқарсин деган мақсадда ўрнатилган. Шу ўриндиқларнинг аксарияти банд, сотувчилар эгаллаб олган.
Зинадан чиқишда одам тўлла, қари-қари кампирлар катта матонат билан биз ёшларни лол қолдириб тепага чиқиб кетябди. Энг ҳарон қолган томоним бир хомиладор жувон ҳам зиналар бўйлаб тепага қараб кетяди. Хомиладор бўлса тепанда нима бор экан деб овоз чиқариб айтворибман.
- Нима қиласан, деб дўқ ургандай бўлди бир киши, - ният қилгандир, фарзандли бўлай деб шу ерга олдин келган бўлса мана нияти ушалаётганига хурсанд бўлиб яна чиқай деса дебдида.
Майликуя аммо биз соғ одамлар қанча дам олиб , қийинчилик билан чиқаётган жойимизга хамиладор аёлнинг чиқиши нафақат боласини ўзининг ҳам хаётини хавф остига қўядику ахир. Тепада мазаси қочиб қолса уни олиб тушгунча нима ишлар бўлиб кетмайди. Кошки тепада тиббиёт бўлими бўлиб беморларга шифо кўрсатишнинг имкони бўлса...

Тоғнинг энг тепасига чиққанда эса туя, от, эшакларни еталаб чиқишиб хоҳловчиларни расмга тушириб пул ишлашмоқчи бўлганиданми хамма жойда тезак хиди, чидаб бўлмайди... Бечора жониворларга ку раҳмингиз келади. Бечораларни олд оёғини кўтариши учун роса нуқтайверишганидан оғизларидан паға - паға кўпиклар чиқиб кетябди.
Номоз ўқийдиган жойида Аллоҳга шукр қилиб, бир намозгоҳ учун 2 ракат такиятул масжид намозини ўқиб чиқамиз десак одам тўлла йўл йўқ, ҳамма пул тўлашга шошади, аёқ кийимларимиз аёқлар орасида қолиб абжағи чиқиб кетган. Чекка йўлдан одамлардан паналаб ташқарига чиқай десак бир амаки қўлида таёқ билан пул тўлайдиган жойдан бошқа томонга қараб кетаётганларни қайт-қайт деб йўлини тўсиб турибди
Тепада эса намоз ўқийдиган жой ва бироз пастга тушилса бир ғор бор экан халос. Бошқаси эса томоша ва бизнес, бўлди.
Дарахтга ип боғлаш, дуо қилгичларнинг пул умидида қўлингизга қараб туришлар ва бошқа бидъатларнику айтмай қўявердим...

Шу жой билан боғлиқ кулгули бўлган воқеа
Бир мансабдор киши айтябди:
Мошина олгандик, Темир пири Довут пирнинг зиёратига бордик. Қўй сўйиб атаб келдик. Қўй гўштини закуска қилиб ароқдан роса ураверибмиз, ураверибмиз. Қайтишда тезликни минг қилиб уйгача ўзим хайдаб келдим. На "ГАИ" тўхтатди, на бирон нима бўлди. Ана Довут пирнинг каромати, сенлар яна ишонмайсан....
))

Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий