Бизда ҳазил деган сўз ёлғон деган сўз билан синоним бўлиб қолган. Бирон ёлғон гап айтган киши ўз ёлғонини оқлаш учун ҳазиллашдим дейиш одати бор. Аслида ҳазил бу рост гапни чиройли, юзга табассум келтирадиган шаклда етказишга айтилиши керак. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи вассаллам ҳам ҳазиллашганлар, аммо ёлғон аралаштирмасдан ҳазил қилганлар. Машҳур бўлган ҳазилларидан бирида бир кампир мен жан натга кираманми деб сўрайди. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи вассаллам кампирлар жаннатга кирмайдилар, деб жавоб берадилар. Ушбу жавобни олиб маҳзун бўлган кампирга яна Улар қиз бола ҳолида, ёшарган шаклда жаннатга кирадилар деб (ушбу мазмундаги ҳадисдан.) айтадилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз бизга ҳазил-мутойиба қиласиз?» дейишди. «Албатта, мен ҳақдан бошқани айтмайман», дедилар». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Ҳазил-мутойиба қиладиган кишилар ушбу қоидани ёддан чиқармасликлари лозим. Ҳазил-мутойиба деб зинҳор ёлғон нарсани гапи...
Акбаржон Абдулмажид блоги