К основному контенту

Сообщения

Сообщения за июля 3, 2016

Артисту қўшиқчилар

Қаерга қарасанг артисту-қўшиқчи бўладиган даврларда яшаябмиз. ТВ ни ёқсанг овқат пиширишда ҳам артистлар , қандай қилиб бозорлик қилишни қилишни ўргатадиган ҳам, гулдастани қай кўринишда танлашни ўргатадиганлар ҳам ўшалар. Яқинда битта артист профиссионал футбол клубига ўйинчи сифатида қабул қилинди. (Футболмиз ҳолатини тасаввур қилаверинг) Хоп майли, лекин охирги вақтларда ТВ да панд насиҳат кўрсатувларида ҳам эътиқодга дахлдор кўрсатувларда ҳам маслахат беришга, халққа насихат қилишга яна ўша артистларни чақиришябди. Халққа қандай яшашни ўргатишга артистлардан бошқаси қолмадими? Ахир Ўзбекистон ахолиси фақат артистлардан иборат эмаску? Ёки юқори элита вакиллари фақат артистларми? Артистлардан бошқа зиёлилар йўқми? Артистлардан бошқа бунга хақдорлар , таълим юрти домлалари, махалла қариялари, имомлар қолмадими? Тўғри, айрим вақтларда уларни ҳам чақиради, лекин энг юқори курсида қўшиқчию артистлар ўтиради ва эфир вақтининг кўп қисмида уларни кўрсатишади, фикрларини...

Хўжайинини тарбияга чақирган қул

Бир гуноҳдан тийилмайдиган ёмон кишининг қули бўлган экан. Бир куни у хўжайинини тўғри йўлга солмоқчи бўлибди. Хўжайини шудгорга буғдой экишни тайинлаган экан у буғдой ўрнига арпа экибди. Ҳосилни йиғиш вақти келганда Хўжайин экинга қараса буғдой эмас арпа экилган экан. Хўжайиннинг жахли чиқиб: - Сенг буғдой эккин демаганмидим, нимага арпа экдинг, - деса, қул: - Арпа эксам балки буғдой униб чиқар деб ўйлабман, - дебди - Эй, ахмоқ, - жахли чиқибди хўжайинни, -  бирон замон шунқаси бўлганми! Қўл эса мақсадга кўчибди - Шундай экан, ўзингизчи! Гуноҳлардан тийилмайсизда яна Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўласиз! http://www.islaming.ru/index.php/etika/2012-05-23-13-20-39/687-2012-05-31-06-37-48.html Рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси.

Нуҳнинг ўғли Сом

Ҳикоя қиладиларки, Исо алайҳи салом  Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираолган экан. Шунда ҳам кишиларнинг айримлари унга  ишонмасдан: - Сен эндигина вафот этган кишиларни тирилтирябсан. Биз қаердан биламиз, балки улар ўлмагандир. Агар ростдан тирилтираоладиган бўлсанг ўлганига анча бўлган, чириб, суяклари ҳам қолмаган инсонни тирилтирчи, - дейишибди - Унда ўзларинг танланглар, - рози бўлибди пайғамбар - Нуҳнинг ўғли Сомни тирилтир, - дейишибди. Исо алайҳи салом Сомнинг қабри олдига келибдида икки ракат намоз ўқибди. Сўнг Қодир Аллоҳдан Сомни тирилтиришини сўрабди. Аллоҳнинг изни билан Нуҳнинг ўғли тирилибди. Қарасалар унинг соч сақоли кулранг тусда экан. Шунда одамлар ҳайрон бўлишибди: - Бу яна қанақаси, сенинг сочларинг оқиш бўлмаганку - Мени чақиришганинини эшитиб, Қиёмат қойим бўлибдими деб, қўрқувдан соч-сақолим оқариб кетди, - деб жавоб берибди Сом. - Сен қачон вафот этгансан, - сўрабдилар ундан. Сом жавоб берибди: - Мен уч минг йил олдин вафо...

Шам

Электор токи бўлмаганида, тунда  шамнинг шуласида  ҳаёлга берилиб ўтиришнинг  ҳам ўзига яраша гашти бор. Шамга қараб ўтирсангиз ҳаётнинг кўп хикматларини ҳис қиларкансиз: -  шам ёнади-ёнади, алангаланади ва бир вақт келиб сўнишга, ўтмишга айланишга маҳкум бўлади. Биз ҳам  бир кун келиб ўтмишга айланишимиз турган гап. Шундай экан умримиз давомида шам каби зиё таратаолдикмикан. Ҳеч бўлмаса нур таратиб  озроқ бўлсада  бир адашганга йўл кўрсатишга эришдикмикан, ёинки  ўзимизни адашишдан сақлай олдикмикан? Саволлар... ; - ёруғлик чекинганда, зимистон тун атрофни қуршаб олганида шамга эхтиёж сезамизу бошқа вақтлар бечора шамни назаримизгада илмас эканмиз. Қачонки  хизматимиз тушгандагина уни алоҳида курсига ўтказиб, дастурхинимиз тўрисига  қўйиб, зиёсига термиламиз экан. Бошқа вақтларда эса уни жавонда чанг бостириб ташлаб қўяр эканмиз. Дунё ҳам аслида шунақамасми? Фойдаси тегиб турганида эзозда, лекин бошига мусибат келганид...