Қаерга қарасанг артисту-қўшиқчи бўладиган даврларда яшаябмиз. ТВ ни ёқсанг овқат пиширишда ҳам артистлар , қандай қилиб бозорлик қилишни қилишни ўргатадиган ҳам, гулдастани қай кўринишда танлашни ўргатадиганлар ҳам ўшалар. Яқинда битта артист профиссионал футбол клубига ўйинчи сифатида қабул қилинди. (Футболмиз ҳолатини тасаввур қилаверинг) Хоп майли, лекин охирги вақтларда ТВ да панд насиҳат кўрсатувларида ҳам эътиқодга дахлдор кўрсатувларда ҳам маслахат беришга, халққа насихат қилишга яна ўша артистларни чақиришябди.
Халққа қандай яшашни ўргатишга артистлардан бошқаси қолмадими? Ахир Ўзбекистон ахолиси фақат артистлардан иборат эмаску? Ёки юқори элита вакиллари фақат артистларми? Артистлардан бошқа зиёлилар йўқми? Артистлардан бошқа бунга хақдорлар , таълим юрти домлалари, махалла қариялари, имомлар қолмадими?
Тўғри, айрим вақтларда уларни ҳам чақиради, лекин энг юқори курсида қўшиқчию артистлар ўтиради ва эфир вақтининг кўп қисмида уларни кўрсатишади, фикрларини беришади.
Ахир ҳар ким ўзининг ишини қилиши керак эмасми. Артист сенарий бўйича йўқ нарсани тасвирлаб берувчи соҳа вакили. Йўқ нарсани кўриб, тасаввур қилишимизга ёрдам берадиган соҳа! Қўшиқчилар эса ўзининг дарди бўлмаган куйни, шеърни истеъдоди билан (Агар бу истеъдоднинг номи "компьютер" бўлмаса албатта) халққа етказиб берувчи соҳа вакили бўлса. Иккиси ҳам зарурат юзасидан ёлғон устига қурилган касб эгаларидир!
Шундай экан қанадай қилиб артистлару қўшиқчилар халққа қараб сигарет чекма, ароқ ичма, ундай яша, бундай яша деб ва бошқа шу каби насиҳатларни қилади. Ахир уларни шу ишларни қилмаслигига, ким кафолат беради. Ҳар холда озми кўпми охирги вақтларда айрим "артист"лар ўз касбдошларининг номига доғ тушириб бўлишди.
Мен Артистларимизни айбламоқчи эмасман. Шундай артистларимиз бор, кўпни кўрган, ёши улуғ, оқ қорани ажратаоладиган, керак бўлса Халқ артисти мақомини олган. Улар чиқса ёшулли-оқсақол, кўпни кўрган киши сифатида гапириши мумкиндир. Анашу кишилар чиқса менимча бунчалик куюнишга хожат хам қолмайди.
Лекин туғилибоқ юлдуз бўлиб чиққанлар, оз -моз иши кўриниб қолган кишилар, ўзини хаётинида йўлга қўяолмаган, хаётида муаммолар қалашиб ётган артистлар халққа чиқиб қандай яшашни ўргатса, маслахат берса эриш туюлар эканда.
Наҳот ТВ дагилар бу халққа насиҳат қилишга муносиб, лойиқ одам топаолшмаётган бўлса.
Комментарии
Отправить комментарий