К основному контенту

Сообщения

Сообщения за января 22, 2017

Хаққимизга дуо қилган биродарим

Етказганга шукур деймиз энг аввало, Дўстлар, сизга эҳтиромла қилай таъзим. Балолардан паноҳ берсин сизга Ҳудо, Хаққимизга дуо қилган биродарим. Йўқлаб биздай дўстингизни ғойибона, Аритгайсиз танда бўлса неки дардим. Қўллар очиб қайғудами шодиёна, Хаққимизга дуо қилган биродарим. Дўст бўлса қандай бўлар сиздан ортиқ, Сиздан ортиқ ким ҳам билар эди қадрим. Жаннатини Аллоҳ қилсин сизга тортиқ, Хаққимизга дуо қилган биродарим. Дунё эмас оҳиратим учун эслаб, Синовларга тушганида ожиз сабрим. Тилагайсиз яшиликни бизга излаб, Хаққимизга дуо қилган биродарим. Махшар томон манзилимиз бошланганда, Дуоингиз сабаб нурга тўлса қабрим. Ҳамма сукут сақлаб кўзлар ёшланганда, Хаққимизга дуо қилган биродарим. Акбаржон Абдулмажид