Ҳикоя қиладиларки, Исо алайҳи
салом Аллоҳнинг изни билан ўликларни
тирилтираолган экан. Шунда ҳам кишиларнинг айримлари унга ишонмасдан:
- Сен эндигина вафот
этган кишиларни тирилтирябсан. Биз қаердан биламиз, балки улар ўлмагандир. Агар
ростдан тирилтираоладиган бўлсанг ўлганига анча бўлган, чириб, суяклари ҳам
қолмаган инсонни тирилтирчи, - дейишибди
- Унда ўзларинг
танланглар, - рози бўлибди пайғамбар
- Нуҳнинг ўғли Сомни
тирилтир, - дейишибди.
Исо алайҳи салом Сомнинг
қабри олдига келибдида икки ракат намоз ўқибди. Сўнг Қодир Аллоҳдан Сомни
тирилтиришини сўрабди. Аллоҳнинг изни билан Нуҳнинг ўғли тирилибди. Қарасалар
унинг соч сақоли кулранг тусда экан.
Шунда одамлар ҳайрон
бўлишибди:
- Бу яна қанақаси, сенинг
сочларинг оқиш бўлмаганку
- Мени чақиришганинини
эшитиб, Қиёмат қойим бўлибдими деб, қўрқувдан соч-сақолим оқариб кетди, - деб
жавоб берибди Сом.
- Сен қачон вафот этгансан,
- сўрабдилар ундан.
Сом жавоб берибди:
- Мен уч минг йил олдин
вафот этганман, аммо шунча вақт ўтса ҳам ўлим азоби мени ҳали тарк этгани йўқ.
"Танбех-ул
ғофилин"
Рус тилидан Акбаржон
Абдулмажид таржимаси.
Комментарии
Отправить комментарий