К основному контенту

Шам



Электор токи бўлмаганида, тунда  шамнинг шуласида  ҳаёлга берилиб ўтиришнинг  ҳам ўзига яраша гашти бор. Шамга қараб ўтирсангиз ҳаётнинг кўп хикматларини ҳис қиларкансиз:

-  шам ёнади-ёнади, алангаланади ва бир вақт келиб сўнишга, ўтмишга айланишга маҳкум бўлади. Биз ҳам  бир кун келиб ўтмишга айланишимиз турган гап. Шундай экан умримиз давомида шам каби зиё таратаолдикмикан. Ҳеч бўлмаса нур таратиб  озроқ бўлсада  бир адашганга йўл кўрсатишга эришдикмикан, ёинки  ўзимизни адашишдан сақлай олдикмикан? Саволлар... ;

- ёруғлик чекинганда, зимистон тун атрофни қуршаб олганида шамга эхтиёж сезамизу бошқа вақтлар бечора шамни назаримизгада илмас эканмиз. Қачонки  хизматимиз тушгандагина уни алоҳида курсига ўтказиб, дастурхинимиз тўрисига  қўйиб, зиёсига термиламиз экан. Бошқа вақтларда эса уни жавонда чанг бостириб ташлаб қўяр эканмиз. Дунё ҳам аслида шунақамасми? Фойдаси тегиб турганида эзозда, лекин бошига мусибат келганида атрофида саломга алик олгувчиси йўқ, қадирдондек кўринганлар совун пуфагига ўхшаб кичик шамолгада ёрилиб кетиб, йўқликка маҳкум бўлишса, ажабланасан экан киши; 

- шамнинг яна ўзига хос томони, унинг шуласи кўп нарсаларни ўзига мафтун қилиб қўяркан. Шу онда бир капалакнусҳа хашорот  келдида атрофида парвона бўлди. Айланди-айланди,  шу чўғга уриб ўзини жарохатлади. Ярадор бўлганлигини кўриб унинг хато қилаётганлигини англашимиз хамин қадар оссон-у, аммо дунёнинг шулаъсида айланиб - айланиб унинг алангасига ўзимизни ураётганлигимизни ва бунинг натижасида нафақат вужудимизни балки охиратимизнида куйдириб қўйиш хавфи ётганини англашимиз жуда қийин экан. Ишонинг жуда-жуда қийин экан;

- шам мумдан яралгани учун олувга яқинлашса эрий бошлар экан. Эригани ҳуш ёқибми олов ҳам шам мумига тобора яқинлашиб бораверар экан. Лекин шу олов тошга яқин борадими? Йўқ албатта. Мажбуран оловни ўтказсалар ҳам олов уни тарк этар экан. Балки шу сабабли  қалби мумдай эрийдиган кишиларга синовлар, жафолар кўпроқ келадимикан? Нима бўлганда ҳам улар сабабли қоронғуликка чўмган дунёмизга зиё кириб туради, улар сабаб зимистонда йўлимизни топиб оламиз. Қалби мумдай юмшоқ кўнгилларнинг борларига шукур;

- шамнинг олов билан муносабати ҳам ибратли экан. Оловга сингишда қатъий меъёрга амал қилади. Агар оловга сингишни тўхтатса ўчиб қолади. Ундай шам яроқсиз бўлиб қолади, яроқсиз шам эса улоқтирилади.  Агар мой сингари бор басти билан оловга қоришса узоқ нур соча олмайди, вужудини тамом қилади. Ундан бор йўғи ачқимтир тутуну, қириндилар қолади халос. Инсон эса ҳаётда ўрта йўл эгаси бўлиши керак. Эскилар "Васатийлик йўли" дейишарди. "Жохилларча чуқур кетиб  бездирмаймиз, мунофиқларча ташлаб қўйиб совутмаймиз" иборасидаги каби. Меъёр ва ўлчов мутаносиблигига амал қилиш;

- шам, агар у тўғри қўйилган бўлса узоқ вақт ёруғлк сочиши мумкин экан. Чунки   эгри қўйилган шамда олов яқинлашгани сари мумлари эриб уни тезроқ тарк эткар экан. Бу мумлар оловга аталган бўлсада нотўғри ёндошилгани сабабли улар исроф бўлар, мақсад эса хосил бўлмас экан. Нур хам шунга монанд камроқ вақт зиё берар ва унинг сўниши тезлашар экан.  Дунёга алданиб вақтимизни нотўғри ташкил қилишимиз, зикрлар, дуоларга ажратишимиз мумкин бўлган қадрли онларни бой беришимизга олиб келмайдими. Исрофгарчилик шунчалик бўлар;

- агарчи шам мумдан ясалган бўлсада оловни унинг ўртасидаги плиги тутиб турар экан. Агар бу плик мумдан ажратиб олинса шам шамлигини йўқотар, у на ёниб зиё тарқатишга қодир ва на ўзини хақиқий оловга бағишлашга яроқли  бўлмай қолар экан. Ошиққа ҳам хақни танитадиган, Машуғини англатадиган илм керак бўлар экан. Агарки у машуғини танимас экан, хақни англамас экан унинг ишқи ўзини алдабди. Гарчи сиртдан англасада Унинг ботинини билмайди, Унинг хақиқатини англамайди, оғзида ишқини изхор қилсада на Машуғини ўзида жамлайди ва на ишқидан насиба олади.

- шам нур таратиб, зиё бериш билан умрини ниҳоясига етказар экан. Умрининг сўнгида, ўчишидан олдин нур бериши кучаяр,  кўпроқ зиё тарқата бошлар экан. Илмга бағшида умр ҳам шунга қиёс эмасми. Киши умри давомида илм олади, умрини илмга бағшида қилади, умри давомида илмини тарқатади ҳам, амал қилади ҳам. Шунгами умрининг охири аксарият холларда ҳайрли кечади. Ниҳояси ҳам ибратли бўлади. Ўлимигада кишилар хавас билан қарайдилар.

Ибрат излаганга ибратдир дунё деб бежизга атишмаган, аммо ибрат олишга сабаб бўлган  онлар ўтиши билан ушбу мулоҳазаларимиз дунёнинг жилвасида хотирамиздан фаромуш бўлиб кетмасмикан? 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013