К основному контенту

Фақир талаба





Бундан 70 йиллар муқаддам Шайх Суютий  Дамашқда яшаб Товба масжидида дарс берарди. Шайхнинг бир фақир шогирди бор эди. Шу даражада фақир эдики бир неча кунлаб егани хеч нарсаси бўлмасди. Бир куни шу даражада оч қолдики агар бирон нима емаса ўлиб қолиши мумкиндай сезди ўзини.
Шунда у "Мен узрли ҳолатдаман, бирон ўлимтик есам ҳам хаттоки ўғрилик қилсам ҳам айб бўлмайди, агар емасам ўлиб қолишим мумкин", - деб хаёлиданўтказди. Шу ҳаёл билан у Дамашқнинг узун тор кўчалари бўйлаб бир тишлам бўлсада егулик топиш илинжида боши оққан томонга кета бошлади.  У вақтларда Дамашқ кўчалари тор, эгри кўчалардан иборат бўлиб уйлардаги айвонлар пас қурилган, хатоки унга сакраб чиқиш ҳам оссон бўлган экан.
Қорни оч талаба айвонлардан бирига сакраб чиқса ховлида қандайдир аёлни юрганини кўрибди. Шунда Аллоҳдан қўрққани учун бошқа томонга ўгирилибди. У томонда эса хеч кими йўқ хонадон бўлиб бу ердан хушни оладиган даражада ширин таомнинг хиди келибди. Очиққан талаба ҳеч ўйлаб ўтирмасдан дахлизга сакраб тушибдида қозонниг олдига бориб қопқоғини очиб кўрибди. Қозон ичида бақлажоннинг ичига қиймалар солиб пиширилган ажойиб таомни турган экан. Биттасини олиб бир тишлаган экан ҳаёли ўзига келибди:
- Нималар қилябман, шариат илмининг толиби бўлсам, бегона уйга овқат ўғрилаш учун кирдимми, - деб бақлажонини ҳам тишлаганини ҳам ташлаб масжидга қайтибди.
Очликдан силласи қуриб деворга суянган холида мудроқ босганча устозиннинг  дарсида ўтираверибди. Қачонки ҳаммаси ўтиб кетганидан сўнг ўзига келиб қараса паранжи ўранган хотин турган экан. Хотин Шайхнинг олдига бориб ундан пичирлаб ниманидир гапирибди. Шайх атрофга қараб очқолган, фақир шогирдидан бошқа хеч кимни кўрмабди.Шунда Шайх шогирдининг олдига бориб ундан секин сўрабди
-Уйланишни хохламайсанми?
Силласи қуриган шогирд жилмайганча: "Эҳ, Шайхим, ўзим очликдан силлам қуриб бораётган бўлса, егани хеч нарсам йўқ. Қандай қилиб уйланишим мумкин " - деб жавоб берибди.
Шайх айтибдики:
-Бу томонидан хавотир олма! Бир аёлга умр йўлдош керак. Бева аёл экан, уйида қари холаси билан ёлғиз қолибди",- деб масжид бурчагида паранжили хотинни кўрсатибди, - Улар бу ерда бегона экан, ёлғиз бўлмаслик ва зўравонларнинг нишонига айланиб қолмаслик учун турмуш қурмоқчи экан, шунга сен розимисан?
Шогирди буларни эшитиб никоҳга рози бўлибди. Шунда Шайх махр хаққини ўзи тўлаб, уларни никоҳини ўқиб қўйибди. Шундай қилиб иккиси уйига қайтибди. Уйда хотин паранжисини олганида кўрибдики,у  ҳуснда тенги йўқ гўзал бир аёл экан.
Шунда аёл эрининг қорни оч ёки тўқлигини сўрабди. Унинг қорни очлигини билгач қозонни қопқоғини очиб таом хозирлайман деб қараса бир бақлажон тишланган холатда экан.
- Эй Аллоҳим, кимдир бақлажонни тишлабди, деб маюсланибди аёл
Шунда унинг эри овоз чиқариб йиғлаворибдида бўлган воқеани хотинига  айтиб берибди. Аёл ўйланиб туриб айтибдики:
-Аллоҳга ҳамду- санолар бўлсин. Биргина харом луқмадан ўзингни тийганинг учун Аллоҳ сенга ўша таомни тўлиқлигича халол қилиб қайтарибди, унинг устига катта уй-жойи билан гўзал хотинни ҳам қўшиб берибди.


рус тиладан Акбаржон Абдулмажид таржимаси

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013