К основному контенту

МИССИОНЕРГА (шеър)





Кўзизда маъно йўқ сўзиз тутруқсиз
Яна шиор эмиш сизга хақиқат
Ёлғонни хақ дейсиз, қандай махлуқсиз
Сизга кор қиларкан қандай насихат

Масиҳий даъвосин қилиб турасиз
Миссионерлар, қани-мудаонгиз не
Оғзингиз кўпириб лофдан урасиз
“Худо бирмас уни фақат учта де”
     
Агар оқилдирси ўйлаб кўринг бир
Дунё инжилларин бир ерга йиғиб
Қани ўқиб кўринг хабарими бир
Хабарлар зид-ма зид қолади чиқиб

Лоф билан исломга хужум қиласиз
Ўзиз ишонмаган фактлар келтириб
Бошқа йўл йўқлигин аниқ биласиз
Маънисиз гаплариз ўйланг ўлтириб
  
Барча хабарлар Библияда бормиш
Хатто қўзғалонлар, хатто қирғиналр
Диниздан  ўзгага дунё тормиш
Эмишки жаннатда “дин”га кирганлар
     
Ушбу гаплар экан агар хақиқат
Дунё хабарлари акс этса унда
Бир ўйлаб кўрингчи қилмай насихат
Мустафо хақида хабар йўқ бунда
     
Шоқолдек ўлжа деб дунёни кезиб
Ов қилиб юрасиз иймонсизларни
Агарчи мол берса диниздан кечиб
Дўстизга деясиз: тинч қўй бизларни
     
Кўзизда маъно йўқ сўзиз тутруқсиз
Масиҳий давосин қилиб турасиз
Виждонингиз йўқ, эй, қандай махлуқсиз

Дунё деб диндорга лофдан урасиз!

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013