Тунда туриб ибодатга шошилдим. Тун суҳбатга тортди.
Тун - Бунча эрта турмасанг, уйингда ўтирсанг бўлмайдими?
Мен - Тонгга оз қолдида.
Тун - Масжидга боришнинг нима кераги бор, уйингда ибодатингни қилавер.
Мен- Майли, айтгандай бўлақолсин, фақат менга ваъда берасан!
Тун - Яна қанақа ваъдани айтябсан?
Мен - Менга шундай вада бергинки хажга бораолмасам ҳам хажга борганнинг савобига эришай!
Тун - Бу гапни қаердан олдинг?
Мен - Чунки Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтганки: "Кимки эрта азонда туриб фарз намозини адо этиш учун уйидан чиқаса, унинг ажри хаж амалини бажарганнинг мукофати билан баробардир? " (Абу Довуд ривоят қилган)
Тун - Албатта бундай ваъда бераолмайман.
Мен - Унда гуноҳларимни кечирилишини ваъда қилаоласанми?
Тун - Бу яна нимаси?
Мен - Бу шунинг учунки Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтган: "Кимки мукаммал таҳорат олиб фарз намозини адо этиш учун уйидан чиқиб, имомнинг ортида туриб уни адо этса, унинг гуноҳлари кечиридали." (Ибн Хузаймадан ривоят қилинган хадис)
Тун - Бунга ҳам қодир эмасман.
Мен- Унда, туни билан ибодат қилиб чиққанни савобини беришга ваъда берасанми?
Тун - Қанқасига бундай бўлиши мукин?
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтганки : "Кимки тунги намозини жамоат бўлиб ўқиса тунниг ярмигача бедор бўлиб намоз ўқиб чиққан кабидир, агарда тонгги намозни ҳам жамоат билан бирга ўқиса у туни билан ибодат қилиб, намоз ўқиб чиққан киши кабидир" (Молик,Муслим, Абу Довуддан ривоят қилинган хадис)
Тун - Валлоҳи! Бундай ваъда бералмайман!
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладиларки : "Тонгги намозни жамоат бўлиб ўқиган киши Аллоҳниг ҳимоясида бўлади" (Ибн Можадан ривоят қилинган хадис)
Менга шу кифоя, ҳеч бўлмаса шуни ваъда бераоласанми?
Тун - Йўқ, бу менинг қўлимдан келмайди!
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтганки : "Қоронғуда намоз учун масжидга чиққан одамга қиёмат кунги зулматдан ёруғлик ҳушхабарини беринглар" (Имом Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилган хадис)
Бунисига нима дейсан, Қиёмат кунги зулматдан қутқаришга ваъда бераоласанми?
Тун - Қандай қилиб бунга қарши чиқаоламан ?
Мен - Бу дунёда, хаётлигимда озуқа билан вафот этганимда, у дунёда эса жаннат билан таъминлашга ваъда берасанми?
Тун - Қандай қилиб?
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтганки : "Ким намоз учун масжидга чиқса Аллоҳ унга ҳаётлигида озуқасини, вафот этганида эса жаннат кафолатини беради" (Абу Довуд ва Ибн Хаббон ривоят қилган хадис)
Тун - Бу ишлар менинг қўлимдан келмайди.
Мен - Унда дўзахнинг оташидан омонликни ваъда берасанми?
Тун - Бу гапни қаердан олдинг?
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алйҳи вассаллам айтадиларки: "Қирқ кун намозни биринчи такбиргача бориб жамоат билан ўқиган кишига икки омонлик хабарини беринглар: У жаханнам оташидан ва иккиюзламачиликдан омонда бўлади " (Термизий ривояти)
Тун - Йўқ!
Мен - Жаннатдан менга жой кафолатлай оласанми?
Тун - Нима сенга жаннатдан жой кафолатлайди?
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам :"Кимки тонгда туриб ёки тунда туриб масжидга борадиган бўлса, Аллоҳ у кишига жаннатдан жой хозирлайди ва бу ҳар куни тонгда ёки ҳар куни тунда такрорланади"(Бухорий ривоят қилган хадис)
Тун - Бу ҳам қўлимдан келмайди!
Мен - Аллоҳнинг Расули салаллоҳу алайҳи вассаллам айтадиларки: "Кимки сизлардан таҳоратни мукаммал олгач, масжидга бориб фақат намознигина ўқиса, шунинг ўзи узоқ вақт кўрмаган қаримдошларингни кўрганда хурсанд бўлганинг каби Аллоҳни ҳурсанд қилади." (Ибн Хузайма ривоят қилган хадис)
Бунисига нима дейсан, сен бунга қодирмисан?
Тун - Ё Аллоҳ! Киноя қилябсанми?! Шубҳасиз йўқ! Бўлди, таслим бўлдим, ибодатингга борақол, Аллоҳ мададкоринг бўлсин!
Манба: http://www.islaming.ru/
Рус тилидан © Акбаржон Абдулмажид таржимаси
Комментарии
Отправить комментарий