К основному контенту

Ибн Синонинг ибрати




Ибн Сино илмли киши бўлгани билан биргаликда ўзига ҳос қобилятли ҳам эди. У бошқалар кўраолмаган нарсаларни кўрар, эшитаолмаган нарсаларни эшитар эди. Вақт ўтиши билан унинг ғайритабиий қобилияти оғиздан оғизга ўтиб, кўпиртирилиб гап-сўз бўлиб кетди.
Масалан, Исфахон кўчаларини кезган вақтида хонақоҳдаги табибларнинг ускуналар ишлатгандаги товушни ҳам эшитади дейишарди. Булар албатта бўлмаган гап эди. Лекин шу билан биргаликда кишилар орасида афсоналар урчиб бораверарди. Файласуфларидан бири Баҳманёр Ибн Синонинг шогирди эди, у устозига: "Кишилар  сизга шунчалик иҳлос қўйишганки, агар сиз ўзингизни Пайғамбар деб эълон қилсангиз кўр-кўрона ишонишади", - деярди. Лекин Ибн Сино бу гапга қўшилмасди: "Вазият сен ўйлаганчалик эмас" деяр эди. Лекин Баҳманёрга буни тушунтириш қийин эди. Вақти келганда Ибн Сино Бахманёрга ўзини хақлигини билдириб қўйгиси келди.
Қишнинг изғирин кунларидан бирида иккиси биргаликда узоқ сафарга отландилар. Эрта тонгда узоқдан муаззиннинг бомдод намозига чақириғи - азони эшитилди. Шунда Ибн Сино ухлаб ётган Бахҳанёрни чақирди:
- Лаббай устоз!
- Ўрнингдан тур, чанқадим. Менга озроқ сув келтир.
Хона совуқ эди.  Бахманёрнинг эса ҳеч иссиқ ўрнидан тургиси келмасди. Шунинг учун бахона қидира бошлади:
- Устоз, ўзингиз табибсиз! Агар шу совуқда яна совуқ сув ичсангиз, Аллоҳ кўрсатмасин, бетоб бўлиб қоласизку.
Ибн Сино ҳам кўнмади:
-Шундай, ўзим ҳам табибман, лекин сен менинг шогирдимсанку, қани менга сув келтирчи!
Баҳманёрнинг иссиқ ўрнини ташлаб кетишга ҳеч кўзи қиймасди:
- Тўғри, сизнинг шогирдингизман, сизга яхши бўлишини ҳоҳлайманку, шунинг учун сизнинг фойдангизни ўйлаб илтимосингизни бажармаябманда!
Ибн Сино шогирдини ўрнидан турмаслигига ишончи комил бўлганидан сўнг:
- Биласанми, мен чанқамаган эдим. Шунчаки сени синаб кўрмоқчи эдим. Сен менга: "Ўзингизни Пайғамбар деб эълон қилсангиз кишилар эргашиб кетади", -  деяр эдинг. Мана қанча вақтлардан бери сен менинг шогирдимсан. Сендан сув сўраганимда ўрнингдан қўзғалиб ҳам қўймадинг. Лекин эътибор бергин, неччи юз йил ўтган бўлсада муаззинлар ўзларининг иссиқ ўринларини тарк этиб, шундай совуқ тонгда минораларга "Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси",  дейиш учун чиқишади, эътибор бергин, Ибн Синони эмас-  деган экан.


(Шехида Муртазы Мутаххари «Взгляд на обхождения Пророка»).

Акбаржон Абдулмажид таржимаси

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013