Қадимдан, ота-боболаримиздан қолган гап:"Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма". Аслида ушбу ибора нимани англатади, хеч ўйлаб кўрганмисиз.
"Домланинг айтганини қулгину, қилганини қилма" деганда домлалар танқид қилинадими ёки...
Бир неча юз йилликларда диёримиз ҳудудида халқимиз ислом динига эътиқод қилиб келишган. Ҳудудларда, маҳаллаларда ўзини-ўзи бошқарув институтига, судлов инстанциясига обрўйли бўлган домлалар, қозилар диний илм эгалари бўлган имомлар бош бўлиб келишган. Уларнинг обрўси эгаллаб турган мансаби билан эмас балки, илми ва илмига нисбатан амали билан белгиларган.
Устларига қимматбахо кийим кийишсада унинг ичидан эски, дағал кийим кийиб олганки шу йўл билан ўзининг руҳий тарбиясида оқсаб қолмасликни мақсад қилишган. Исломда беш маҳал намоз ўқиш фарз қилинган бўлса, бу кишилар фарз намозидан ташқари тахажжуд, нафл намозларни кўпайтиришган. Ҳуфтонга олинган таҳорат билан бомдод намозини ўқиганлар бўлган. Исломда рамазон рўзасини тутиш ҳамма учун фарз қилинган бўлса, бу кишилар рамазон рўзасидан ташқари шавол, мухаррам, ва бошқа ойларда ҳам рўзадор бўлишган. Айрим манбаларда хафтанинг душанба, пайшанба кунларини ўзи учун доимий рўза тутадиган кун қилиб олган кишиларни учратиш мумкин. Закот бериш масаласида ҳам илғорлаб кетишган. Нисоби етмаса ҳам закот тўлаш, закотдан ташқари эҳсон, садақаларда кишилар орасизда афсона бўлишган, обрў қозонишган.
Уларнинг бундай амал қилаётганини кўрган кишилар эса "Домланинг айтганини қилгин, яъни беш маҳал намозингни ўқи, рамазон рўзангни тут, аммо уларнинг қилаётган амаллари устида харгиз уларга етишаман деб урунма, улар билан мусобақалашмаки сени чарчатиб қўяди, шунинг учун қилганини қилма" деган мазмунда фикр пайдо бўлган.
Кўриб чиққанимиздек аслида ижобий маънода айтилган ушбу иборани бугунги кунимизда умумий маънода салбий маъно билан ишлатишга урунябмиз.

Комментарии
Отправить комментарий