
Риёкорга шариат жазо тайинлайдими. Аввало риёни қандай амал эканлигини билиб олишимиз керак. Одатда ҳуқуқбузарлик амаллари амалий ( харакат ёки харакатсизлик билан) ва қалбий (зохирга чиқмаган, қалбда бўлган) кўринишда бўлади. Амалий ҳуқубузарликларга ўз-ўзидан жазо - хад тайинланадики бунинг учун алоҳида меъёрий нормалар белгиланади.
Энди қалбий яъни хали зохирига чиқмаган иллатларга эса шариат жазо тайинламайди. Уни Аллоҳнинг ҳукмига хавола қилади. Аллоҳ хохласа бу дунёда хоҳласа у дунёда жазосини беради. Шунга кўра риё бу қалб иши, шариат эса зохир бўладиган жисмий ҳуқуқбузарликларга хад тайинлайди, юқорида айтилганидек қалбни Аллоҳга хавола қилади.
Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам билиб, кўриб турган мунофиқларни жазоламадилар, чунки мунофиқлик қалб иши, зохири бўлган жисмий хуқуқбузарлик эмас.
Шариат эса жамиятда тартибга солиш учун ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидир. Умумий маънода ҳуқуқий оила. Маълум бир харакатлар (ёки харакатсизлик) шариат томонидан рағбат ёки хад яъни жазо билан тартиби таъминлаб турилади. Лекин бундан ташқари руҳий - ахлоқий тарбия ҳам борки уни тартибга солиш шариат чегарасидан кенгроқ бўлиб кетади. Уни қозият эмас рухоният ( ахлоқ нормалари) тартибга солади. Қалб ишлари ҳам ҳудди шунақа. Шунга кўра риёга шариат бўйича жазо тайинланмайди, уни руҳий муолажа қилишга чақирилади.
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий