К основному контенту

Мьянма-Бирмадаги геноцид


Бирмадаги мусулмонларга

 Эй дўстларим сизга ошно бўлолмадим
 Нетай ахир дўстлик қарзин узолмадим
 Ниятимда бўлди ҳамма яхшилигим
 Лекин бугун амалимла йўллолмадим

 Ҳайрингизни кўрса кўзим қувнар, яшнаб
 Амалингиз то қиёмат турсин яшаб
 Истагимда пойингизга жоним тўшаб
 Лекин жоним жонингизга улолмадим

 Қилганимиз дуо бўлди биз томондан
 Ётоқ қилдик пар ёстиқдан, сиз сомондан
 Мархаматлар кутманг бугун биз ёмондан
 Бутпарастда қолган хуниз ололмадим

 Хақдан тоймай жохилларга мағрур боқиб
 Уйингизни қилдилар кул ўтда ёқиб
 Қонми, кўз-ёш чиқаётган сиздан оқиб
 Лек бу ерда кўзимдан ёш тўколмадим

 Лолу ҳайрон кузатадир кенг бу дунё
 Кўзларига кўрингани ўнгми – рўё
 Сукут сақлар, кўрмай чора, боғлиқ гўё
 Нафрат билан хуморимдан чиқолмадим!!!

Бирмадаги жохилларнинг касофати
Бир кун албат ўзга қайтар бу офати
Жаннат бўлсин кўз ёшингиз мукофати
Сиз эришган даражага етолмадим
22.09.2013

Маълумот учун
БМТ: Мьянмадаги мусулмонларни хўрлаш – инсонийликка қарши жиноятдир
БМТ Мьянмадаги роҳиньялик мусулмонларнинг хўрланишини  инсонийликка қарши жиноят, деб расман эълон қилмоқчи. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарият бошқаруви шу ҳақда баёнот берди. Бундай жиноятларни содир қилишда, хусусан, ҳукумат  армиясининг ҳарбий хизматчилари айбланмоқда.
Ҳуқуқ   ҳимоячиларининг маълумотига кўра, антитеррористик амалиётлар ниқоби остида аскарлар мамлакатнинг ғарбий қисмидаги мусулмон эркакларни қийноққа солган ҳамда  ўлдирган, аёлларга нисбатан эса зўрлик ишлатган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ маълумотларига кўра роҳиньялик  мусулмонлар бугунги кундадунёда энг кўп хўрланаётган миллатдир. 2012 йилдан бери 120 мингдан ортиқ  мьянмалик мусулмон ўз уйини ташлаб, мамлакатдан қочишга мажбур  бўлган. Қочқинлар ҳозирги кунда тиббий ёрдамдан маҳрум ҳолатда, ҳеч қандай шароитга эга бўлмаган чайлаларда жон сақлашмоқда...
манба : http://info.islom.uz/dolzarb-mavzu/item/1855-bmt-myanmadagi-zulmga-qarshi.html

Мьянма, бошқа номи Бирма. Жанубий шарқий Осиёдаги мамлакат

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013