Анча
вақтдан бери бир масалада қоғоз қорайлайми, йўқми, балки бунга эхтиёж ҳам
йўқдир деб ўйлаб юргандим. Чунки бугун танқидимиз қаратилган сериални кишилар
кўрмай қўйган деб ўйлардим. Гап бир неча йиллардан бери турли талқинда бизнинг
халқимизга тақдим қилиб келинаётган хинд эпослари асосида ишланган сериаллар,
ҳусусан Махабхарат сериали хақида кетмоқда. Аммо ижтимоий тармоқларда
"Махабхарата сериалини нимага бермай қўйишди" деган гаплар кўпайиб
кетганидан сўнг, бошига иш тушиб Худодан мадад сўрашга умид қилган ўсмир девор
четига бориб хиндларининг одатидай мусулмонликка хилоф равишда икки кафтини
бирлаштириб Худодан ёрдам сўраётганини кўрганимни, болаларнинг "Жаноб
Рамга шарафлар бўлсин!" деган хайқириқларини эслаб ушбуларни ёзишга мажбур
бўлдим. Айтишингиз мумкин, бу каби сериаллар ёқмаса бошқа каналга олишингиз
мумкинку деб. Лекин сиз бошқа каналга оласиз, мен оламан, қўшнингизчи.
Қўшнингизни қўшнисичи. Болаларингиз ўшаларнинг болалари билан бирга катта бўлар
экан бизга нима дейишимиз қанчалик ўринли бўлади. Бир бола тарбиясига етти
қўшни масъул эканлигини хисобга олиб канални бошқага олиш билан муаммо хал
бўлмаслигини тушуниб етишимиз керак бўлади.
Тўғри, бошқа миллатларнинг маданияти, турмуш тарзи, тархий меъросини ўрганиш
яхши нарса. Бу холат ўша минтақада яшайдиган халқларнинг минталитетини
тушунишимизга ёрдам берар. Аммо ўша
ўзга, миллийлигимизга ёт бўлган "маданият", "тарихий меърос"
бугунги кунимиз ёшлари онгига салбий таъсир ўтказмаябдимикан? Уларнинг
тафаккурини, онгини ва энг аввало эътиқодини бузмайдими? Ўзи шундоқ ҳам
эътиқоддан узоқлашаётган жамиятда бу бўшлиқни манашундай қони бузилганларнинг
эътиқоди тўлдирмайдими? Ишонмайсизми, марҳаат буларнинг бир нечтасини санаб
беришимиз мумкин
Аввало ушбу кинолар орқали инсоннинг онги, фитрати бузишга урунилади. Масалан оддий хақиқат, инсонни туғилиши сабабини бузиб
кўрсатилади. Дастлаб ганг дарёси Бхишам
деганни дунёга келтиради (тасаввур қилинг дарё одам туғади) ундан сўнг малика Кунти
турмуш қурмасидан олдин Қуёш маъбудидан биринчи ўғли Каринни сўраб олади,
билмадим унга бола тайёр холида келтириб беришсада сериал сўнггигача менинг фарзандим
деб юради. Турмшга чиққанидан сўнг Панду фарзанд кўраолмаслиги маълум бўлгач
эски хунари (дуосини ўқиб) қилиб бешта маъбуддан тайёр бола ундуриб олади.
Давом этамиз. Шох Дропад бир умр ўғил фарзандлик бўлишни хохлайди. Лекин
Худолари унга бир қиз беради халос. Алами келган подшо давлати худудидаги барча
авлиё - руҳонийларини жисмоний қийноққа солади, хатто ўлдириш даражасига етиб
келади. Шунда руҳонийларининг энг каттаси келиб уларни озод қилиши эвазига илоҳларидан унга ўғил тилаб беришини
вада қилади. Унга бир ўғил ва бир қиз кўриши башорат қилинади. Сахнанинг клуминацион нуқталари яқинлашмоқда. Хуллас оташ ёқиб диний маросимларини ўткзиши сўнгида олов ичидан кап- катта
эркак чиқиб келадида шох Дропадга таъзим қилиб "отажон!" дейди. Ўғилга ташна шох
Дропад ҳам "болажоним!", - деб бағрига босади. Бироздан сўнг олов
ичидан кап-катта хотин киши чиқиб келадида у ҳам отасидан дуо олишга шошилади. Ахир
оссонми фарзандли бўлиш, қолаверса 20-25 йил буларни кучга тўлиб вояга етишини
кутиб ҳам ўтирмайдида! Тасаввур қилябсизми оталик-оналик иштирокисиз балоғат
ёшига етган икки инсонни дунёга келишини.
Давом этамиз, шахзода Бхим ўрмонда юрганида девларнинг бошлиғини ўлдириб қўяди.
Шу ўринда дев деб келтирилган махлуққа тушунча берсак. Улар ташқи кўринишидан
хозирги инсонлардан фарқ қилмайдиган фақат одамхўр бўлган қавм экан. Уларнинг
одамхўр эканлигини "дев" номини олиши билан оқланади. Давом этамиз,
шахзода Бхим канибалист одамхўр қавм подшосини ўлдириб қўйгач уларнинг одатига
кўра унинг синглисига уйланишга мажбур бўлади. Сабаби уларда дев сулоласи
тўхтаб қолмаслиги, қавми халок бўлмаслиги керак экан. Одамхўрларнинг йўқолиб
кетмаслиги учун уларнинг маликасига уйланишга мажбур бўлябди! Толерантликка
тарғибни қаранг! Кимсан Хиндистондек жойда девларга жой бўлмаса, иснодку, тўғрими. Шундай инсонийликка бегона бўлган ғоялар тарғиботини бош мавзу
қилиб олган сериални фарзандларингиз кўришига қандай қилиб йўл қўясиз. Булар
кам бўлса яна давом этамиз
Саркарда
Бхишам бир мамлакатга бостириб кирадида давлатни вайрон қилиб уч маликасини укасига
завжаликка олиб кетмоқчи бўлади. Маликалардан бири қанчалик қарши бўлишига
қармасдан мажбуран олиб кетишга уруниш бўлади. Ўша малика тангриларига ёлвориб
Бхишамни ўлимига сабабчи бўлишини сўрайди ва дуоси ижобат бўлади. Энди қаранг!
Ўша малика ўлади ва Бхишамни ўлдиргувчи киши бўлиш учун шох Дропаднинг биринчи
қизи сиймосида қайта туғилади! Кишининг ўлиши ва бошқа жасадда қайта тирилишини
танассух эътиқоди дейилади. Ислом таълимотида рад қилинадиган, ақийда илмида
ширкка тенглаштириладиган ғоя. Киши вафот этиши билан унинг руҳи бошқа жасадда,
бошқа қиёфада туғилиши мумкин деган ғояни илгари сурувчи кинони қандай қилиб
тарғиботига хисса қўшмоқчи бўласиз! Ушбу захарли уруғларни қандай қилиб
фарзандингиз онгига экилишига рози бўлябсиз! Бу ҳам кам бўлса яна давом этамиз:
Шох
Дропаднинг тилаб, тайёр хода олган қизи малика Дропадийни Пандунинг тилаб
олинган беш нафар фарзандидан бири Аржун мусобақада ютиб олади.
"Ютуқ"ни олиб оналари Кунтининг олдига борадилар. Диққатни қаратинг!
Малика Кунти тескари қараб турган, ишлари билан банд бўлган холатида болалари хурсанд бўлиб онасидан суюнчи олишади: "Онажон Аржун мусобақада
ғолиб бўлиб ютуқ ютиб олди!" Она эса сериалдаги энг дахшатли қарорни
чиқаради: "Ютиб олган бўлсаларинг бўлишиб олинлар!"
Кўрмай туриб биргина айтилган гапи учун беш келбат пахлавон бир қизга бир
вақтнинг ўзида уйланишга мажбур бўлади! Бунга уларни рози қилиш учун кўп вақт
ҳам кетмайди. Хиндларнинг илоҳларидан бири Кришнанинг шахсан ўзи пандузодалару,
маликани бунга кўндиришга мувофиқ бўлади. Энди уларни гапини устидан чиқадиган
бир сўзли кишилардида деб ўйларсиз, шошманг! Бир гапни рад қилишга ботинаолмаган пандузодалар давлатга бошқа малика олиб келмаймиз деб шох Дропадга вада беришларига
қармасдан Аржун дўсти Кришнани синглисига уйланиб саройларига олиб келади ва
вадасини бузади. Эътибор беринг, арзимас холат учун онасининг сўзини бузмайлик деб беш нафар эркак бир қизга
уйланадида, ўша ваъдага-сўзга қаттиқ турадиган эркаклардан бири бошқа холатда
уни бемалол безаверади. Бундай ваъдани бузиш сериал давомида бир неча марта
учрайди. Масалан яна бир мисол. Жанг санъатини ўрганишда жанг қоидаларига амал
қилишга вада берган пандузода Бхим сериал сўнгида душмани Дурётхонни қоидага
хилоф равишда белидан пастига уриб ўлдиради! Аржун эса қоидага хилоф
равишда душмани Каринни қуроли йўқ, яёв
ҳимоясиз турган холида ёй билан отиб ўлдиради. Бундай холатлар сериал давомида
бир неча марта кўзга ташланади.
Энг дахшатлиси бир қизга беш эркакнинг
уйланишига шох Дропад қарши бўлганида диний руҳонийси бўлган авлиё Вияса ва хозирги кунда хиндларнинг илоҳи хисобланмиш
Кришна бу иш тўғри қарорлигини беш ака-ука бир қизга уйланиши кераклигини айтиб,
бу иймон эътиқод амридир деб уни кўндирадилар! Шумасми айниган эътиқод! Диний
руҳонийси ва ҳатто илоҳлари бир қизга беш эркакни уйланишини иймондан деб
турган "маданиятни" қони бузилган эътиқод демай яна нима дейиш керак! Нафақат
миллийлигимизга, урф одатларимизга, балки эътиқодимизга, инсонийликка қарши
қаратилган энг катта жиноий воқеълик эмасми бу! Хастинапур саройида хамма
Дропадийни беш эрга бир вақтда текгани учун бузиқиликда айблаганда рухонийларию
пешволари нима дейди: "Бу иймон йўли, бу эътиқод йўли!" Ахир манашу эмасми қони бузилган эътиқод! Шундай
бузиқиликни қандай қилиб фарзандларингиз кўришига рози бўласиз! Малика
Дропадийнинг беш нафар ўғли беш кишини ота деб аташи, "оталаримиз"
деган жумлани сериал давомида бир неча мартта қўллаши сизнингча хазм бўладиган
гапми!?
Бўлди, Дропадийни
сарой аёнлари орасида ечинтиришга урунишнию сарой аёнлари, диний раҳнамолар
бунга қаршилик қилмаслигини, пандузода Бхим душмани Душасанни кўксини ёриб
қонини ичганинию, Аржунниг пайкони қуёш юзини тўсиб қўйишини, ўлмас умрибоқийларнинг бўлишию, илоҳларининг бир бирига адоватда бўлишлиги ва бошқа
расволикларни индамай қўяқолдим. Шунисидан сўнг бошқаси ҳақида айтишга
хожат ҳам қолмади назаримда. Агарки
шунча гапдан сўнг сиз ҳам фарзандларингизни шу сериалларни кўришига рози бўсангиз,
ёш авлоднинг онгига қони бузилганларнинг уруғини қадалишига кўнсангиз сизга бошқа сўз зое.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим. Хар бир халқнинг тарихий, маданий ривожланиш босқичи бўлади ва табиийки халқ оғзаки ижоди ҳам шунга кўра пайдо бўлади. Юқорида ёзганларим билан бир миллатни ёки унинг халқ оғзаки ижодини тахқирламоқчи, устидан мағзава оғдармоқчи эмасман, асло. Дунё халқларининг қанчадан қанча бундан ҳам баттар эпослари, халқ оғзаки ижодлари бор. Улар ҳақида лом-мум демаябмизку. Чунки улар ўша "маданий меърос"ларини бизга обкелиб тиқиштиришмаябди. Бизга тарғиб қилишмаябди. Болаларимиз онгига таъсир ўтказишга харакат қилишмаябди. Аммо эътиқодимизга қарши қаратилган, миллийлигимизни бузиши мумкин бўлган, болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган бу каби ғояларни халқимизга олиб келиб тиқиштиришларига жим қараб тураолмаймиз албатта.
Шундай "маънавий меърос"ни халққа "тортиқ" қилаётган "Манънавият ва маърифат" каналига эса берадиган саволларимиз кўпу, жавоб олишимизга ишончимиз йўқ. Аммо биргина илтимосни айтиб ўтиш ўрни келди, фаолиятингизга мос равишда телеканалларингизни номини ўзгартиринглар, хеч бўлмаса қўшимча қўшиб қўйинглар "манънавият ва маърифат бузғинчиси" деган!
Қўшимча маълумот сифатида savollar.islom.uz да шу масалада берилган саволга жавобни қўямиз:
ПС: Юқорида ёзилганлар ўзини мусулмонман деган аудитория қаратилган.
Бу гапдан юқорида ёзилганларга қўшилмаганлар мусулмон эмас деган маъно тушунилмайди
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим. Хар бир халқнинг тарихий, маданий ривожланиш босқичи бўлади ва табиийки халқ оғзаки ижоди ҳам шунга кўра пайдо бўлади. Юқорида ёзганларим билан бир миллатни ёки унинг халқ оғзаки ижодини тахқирламоқчи, устидан мағзава оғдармоқчи эмасман, асло. Дунё халқларининг қанчадан қанча бундан ҳам баттар эпослари, халқ оғзаки ижодлари бор. Улар ҳақида лом-мум демаябмизку. Чунки улар ўша "маданий меърос"ларини бизга обкелиб тиқиштиришмаябди. Бизга тарғиб қилишмаябди. Болаларимиз онгига таъсир ўтказишга харакат қилишмаябди. Аммо эътиқодимизга қарши қаратилган, миллийлигимизни бузиши мумкин бўлган, болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган бу каби ғояларни халқимизга олиб келиб тиқиштиришларига жим қараб тураолмаймиз албатта.
Шундай "маънавий меърос"ни халққа "тортиқ" қилаётган "Манънавият ва маърифат" каналига эса берадиган саволларимиз кўпу, жавоб олишимизга ишончимиз йўқ. Аммо биргина илтимосни айтиб ўтиш ўрни келди, фаолиятингизга мос равишда телеканалларингизни номини ўзгартиринглар, хеч бўлмаса қўшимча қўшиб қўйинглар "манънавият ва маърифат бузғинчиси" деган!
Қўшимча маълумот сифатида savollar.islom.uz да шу масалада берилган саволга жавобни қўямиз:
Савол: Маҳобҳорат филмини кўриш шариатга тўғри кeладими? Филмлар
ҳақида ёзилган мақолани ўқидим, аммо яқинларимга шу ҳақида айтсам, улар
“шариатга тўғри кeлмаган жойига эътибор бeрмайсан” дeйишди. Нима қилай?
Жавоб: Куфрга рози
бўлиш, куфр ҳисобланади. Шу филмни кўрган кўп одамларнинг оғизларидан: “Жаноби
Рамга шарафлар бўлсин” деяётганларини ўзимиз ҳам эшитдик. Қандай қилиб бу сўзни
куфр деб бўлмайди? Валлоҳу аълам!
Манба: http://savollar.islom.uz/savol/87691
Манба: http://savollar.islom.uz/savol/87691
ПС: Юқорида ёзилганлар ўзини мусулмонман деган аудитория қаратилган.
Бу гапдан юқорида ёзилганларга қўшилмаганлар мусулмон эмас деган маъно тушунилмайди
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий