2004 йилда Португалияни мағлуб бўлишини жуда хохлагандим. Бу сафар эса Португалиянинг ғалабасини.
Ўшанда Роналду Бекхамга симулация ишлатиб қизил карточка олишига сабабчи бўлганди. Ўшанда Португалия юлдузли таркиби билан ўзини осмонда хисоблаб, ўзларини иккинчи Бразилия деб атардилар. Чунки Бразилия бундан олдинги Мундиалда Чемпион бўлган, кучга тўлган вақтлари эди. Ўшанда Бразилияни чемпион қилган Сколари Португалияни бошқарар, Еврони ютса ер юзида у билан баҳслашадиган қолмас эди гўё. Ўшанда Сколари тарафдорлари евро 2004 дан сўнг Марсликларга мурожат қиламизми унда, деган гаплар кўпайиб кетганди. Ўшанда Португалия финалда иштирок этаётган мезбон жамоа эди. Ўшанда Португалия хаддан зиёд кибрга берилганди, манманлик шу даражага етдики Грециядан гуруҳ босқичидаёқ мағлуб бўлганига қарамасдан финалга у қадар жиддий эътибор бермасдан Грецияни менсимади. Гуруҳдаги аламини олишига ишонгандилар. Кибр ва манманлик уларни ўз уйида аламли, ха, ха жуда аламли тарзда мағлуб бўлишига олиб келганди. Бош мураббий Отто Рикхагелнинг мўжизавий тактикаси, хатто номини ўқиб айтиш қийин бўлган Греция азаматларининг метин матонати Португалияинг юлдузли таркибини мағлуб этаолган эди.
Бу йилчи. Португалия биринчи ўйинидаёқ аутсайдер мақомини олди. Қариётган Роналдусидан бошқа биронта юлдузи йўқ, гуруҳ босқичида бирон мартта хам ғалаба қозонмаган жамоа эди. Хаттоки финалга чиққанидан сўнг ҳам ўша юлдузи интервию берганида "Финалда фаварит Франция" деган гапларни айтди.
Бу сафар финалда иштирок этаётган мезбон жамоа рақиблар эди. Бу сафар кибр эгалари бошқа тараф эди. Бу сафар бузғунчилик тарафи бошқалар эди. Бу сафар хатто ўша юлдузисиз қолишга мажбур бўлди Португалия. Лекин ғалаба қозонишга булар тўсқинлик қилаолмади.Кубокни кўтаргувчилар Португалиялик ўйинчилар эди.
Хар бир ишда албатта хикмат бўлади дейишади. Бу ўйиндан ким кибр тарафида бўлса ўша мағлубиятга учраши хикматини тушуниб етсак шунинг ўзи бир ибрат бўлаолса керак.
Партугалия ғалаба қозонди. Хақли равишда ғалаба қозонди. Ғалаба муборак бўлсин
© Акбаржон Абдулмажид

Комментарии
Отправить комментарий