Истиғфор айт жон танда вайрона
бўлмагунча,
Малакул мавт бир онга ҳамхона
бўлмагунча,
Рўзи мағшар сахроси ошиқларга панд
эмас,
Ёлғиз Ёрнинг васлидан ҳайрона
бўлмагунча
Изхорингни махфий тут, сўзга тушсин кўз
ёшинг
Ошкора ҳар амалинг ҳуфиёна бўлмагунча
Ошиқ, билма ўзингни ишқ аҳлининг
сардори
Пешонада ишқингдан нишона бўлмагунча
Сочларингни қароси оққа айланса бекор
Қалб уйига ихлос ошиёна бўлмагунча
Эй эшикни қоқгувчи оввора бўлма, такрор
Муҳибингни йўлила бирёна бўлмагунча
Дунё-дундан умид уз, мулкинг бўлсин
қаноат
Бу дунёнинг орзуси бегона бўлмагунча
Бир юракка икки ишқ ким айтган бу
синоат
Ошиқмассан машуқинг ягона бўлмагунча
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий