К основному контенту

Порталга ёзишда айрим ҳолатлар ҳақида


Порталга ёзиш айримлар учун "мўда" бўлиб қолди. Тўғри бу имконият кимларнингдир ҳал қилиб бўлмайдиган ишларини ҳал қилиб берилишига сабаб бўлябди, адолатсизликлар бўлган ўринларда улар бартараф этилишига, мухтожларнинг эхтиёжлари қондирилишига, муаммоларнинг бартараф бўлишига сабаб бўлябди. Аммо айрим вақтларда эски "касб" эгаларига имкониятларни кенг очиб, уларнинг "шогирд"ларини ҳам кўпайтиришига сабаб бўлаётгани очиқ - ойдин кўриниб қолябдида.
Бир давлат массасасида бугун ҳам битта опахонни кўрдим, порталга бир бўлим устидан ёзган экан. Бечора бўлимни принтердан чиқаришга қоғози йўқ, келиб мендан бир дона қоғоз илтимос қилиб сўраб олдида опани чақириб:
- Келинг ўтиринг, деб қоғоз ручка қўлига тутказмоқчи бўлса:
- Эй, мен сувни кўрмай этик ечадиганлардан эмасман, менга бирон нима ёздираман деб оввора бўлиб юрмаларинг, бу соҳада тажрибам етарли! деб дўқ уриб чиқиб кетди.
Опахон, бу жойда ўтирган одам ҳам сизларни маҳалладошларинг, у ҳам бир оддий мусулмонни боласи, дўқ қилиб чиқиб кетгандан кўра нимани ёздирмоқчию, мурожаатни қонаотлантираоладими, йўқми суриштириб кўрмайсанми дейдиган одам топилмади.
Яқинда яна ажойиб холат бўлди. Хокимиятдан телефон қилишди. Палончи фамилияли инсон сизга мурожаат қилганми деб сўрайди. Йўқ дедим. Исми ҳам яшаш жойи ҳам, кўтарган масаласи ҳам нотаниш, умуман эшитмаганман. "Мурожаат қилсам ишимни битказиб бермади", деб порталга ёзибди.
Бордим, ёши катта онахон экан. Умримда биринчи мартта кўришим, Салом-аликдан кейин, мени танийсизми дедим. табиийки "йўқ" деб жавоб берди.
Менга мурожаат қилган экансиз, шунқа дейишябди, дедим.
Хокимият вакилига "Мен мурожат қилган киши бу бола эмас эди. Унинг ёши каттароқ котмадан келган киши эди" деб айтди.
Суриштирсам 2014 йилда мурожаат қилган экан, хужжатлар тўғрилаб келиш бўйича рўйхат берилганида шу бўйи келмай кетган экан. Халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий онгини ошириш чораларини кўриш керак деб қоламанда шунақа вақтларда.
Порталга мурожаат қилишдан олдин тегишли тартибда давлатнинг ваколатли органига мурожаат қилиш керак. Мурожаат қилганда ҳам ёзма равишда икки нусҳада ариза билан бориб, бир нусҳасига қўл қўйидириб олиши керак. Агар қўл қўйишдан бош тортадиган бўлса Почтанинг "Махсус буюртма" хизматидан фойдаланиб, хат юбориб, расмий жавоб талаб қилиш керак. Белгиланган муддат (одатда 10 кун) ичида жавоб берилмаса ёки қониқарли жавоб олмаса ундан сўнг юқори ташкилотга, прокуратурага ёки ана бўлмасам порталга мурожаат қилиш керак бўлади. Анашунда муаммо ҳам ўрнида ҳал бўлади, тартиб ҳам ўрнатилади. Сонсиз, саноқсиз мурожаатлар бироз бўлсада енгиллашади.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013