К основному контенту

Кўнгли ярим

Яқинда бир тадбирга вояга етмаган ота онаси вафот этган болаларни олиб боришимга тўғри келиб қолди. Тадбир зиёфат, хурсанчлик билан ташкил қилинди. Болалар ҳали бола эмасми, тортинишиб ўтиришди, бир неча мартта дастурхонга қўйилган неъматлардан олиб ўтиришга, тортинмасликка ундашимга қарамасдан кўпчилиги бемалол ўтиришаолмади. Шунда бир нарсага эътибор бердим. Ота-онаси вафот этганига хеч қанча бўлмаган, бу зиёфатларда биринчи мартта бўлаётган болалар нисбатан шодонроқ, эркинроқ ўтиришди. Ота - онаси вафот этганлигига анча бўлган болаларда эса қандайдир маюслиги кўпроқ, махзунроқ кўринишда таъсурот қолдирди. Қайтишимизда нимага эркин ўтирмадинглар, ўйин-кулгу қилиб яйраб ўтирмайсизларми деб ўша болалардан сўраганимда, кўзлари маюс холда: "Бунақа тадбирларда кўп бўлганмиз", - дедида билинар билинмас "уҳҳ" тортиб қўйди. Шу биргина гапида олам-олам маънолар бор эди. Шунча зиёфатлар ўрнига қашшоқликда бўлсада ота - онам билан бирга бўлсам эди деган армон бор эди. Қанча қийинчиликлару йўқчиликлар бўлишига қарамасдан хаттоки ногирон бўлсада ота-онамнинг бағрида бўлсам эди деган нола бор эди. Унда адоғсиз дард бор эди, алам бор эди... Ўрни битмайдиган алам! Ва яна мен тушунмайдиган, тушунаолмайдиган бошқа нарсалар...

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013