Бир куни хонадош учта талаба бор пулларини йиғиб ош қиладиган бўлишди. Тўпланган пулдан масаллиқ харид қилишиб, ярим қозон ош пиширишибди. Овқат ортиб қолмасин дея еб тугатишга шунча харакат қилишса ҳам тугатаолишмабди. Оҳири бир кишига етадиган миқдорда ош ортиб қолибди ва уни эртаси куни емоқчи бўлишибди.
Биринчи талаба:
- Ичларингизда энг кичиги ўзимман, шунинг учун кам овқат едим, эртага эрталаб буни ейишга мен хақлироқман, дебди.
Иккинчи талаба:
- Хар қанча есак ҳам тўйгунимизча едик, бунда ҳақдорлар тенг, бошқа йўлини топш керак, дебди.
Учинчи талаба эса:
- Унда бирон маслаҳатга келшишимиз керак. Масалан, кечаси ким яхши, қизиқарли туш кўрса ошнинг қолгани унга насиб қилади, бўладими? - Деб таклиф киритибди. Бу таклиф қолган шерикларга ҳам маъқул келибди.
Ҳамма ўринига ётиб, уйқуга кетибди, аммо биринчи талаба шунча ҳаракат қилса ҳам ҳаёлидан овқат кетмасмиш, шунгами, уйқуси хеч келмасмиш. У ёққа оғнабди, бу ёққа оғнабди, қараса тун яримидан ўтган. Бу туришда туш кўриш тугул ухлай олмайди. Дарров бориб қозонни қопқоғини очибдида овқатни пок-покиза тушириб, еб қўйибди.
Эртаси куни эрталаб ҳамма уйқудан туриб тушлари ҳақида гаплашадиган бўлишибди."Қани ўртоқ талаба кўрган тушингизни айтингчи" - дебди, шериклари биринчи талабага қарашиб. Биринчи талаба ҳам: "Ааввал сизлардан бўлсин. Охирида айтаман", деб туриб олибди.
Шунда қолган шериклари кўрганми-йўқми тушларини гапира бошлабдилар. Иккинчи талаба дарсни ўзлаштириши чатоқроқ экан. У ўз тушини айта бошабди:
- Шу десаларинг, кеча туш кўрибман. Тушимда ҳамма домлалар менга "аъло" баҳо қўйиб бериш учун новбатга туришибди экан. Мен ўтириб олиб "кейингиси, кейингиси" деб домлаларни бир - бир олдимга чақирябман экан, ҳаммаси новбат кутиб баҳо қўйиб беришябди экан - деб, тушини айтиб берибди. Учинчи талаба ҳам оғиз кўпиртириб ўз тушини айта бошлабди:
- Бир туш кўрибман денг, факультетга декан бўлибман экан. Ҳамма домлаларни йиғиб ёқмаганларини ишдан бўшата бошлабман. Қолганларига: "Агар дўстимга баҳо қўйиб бермасаларинг сенларга ҳам дарс бермайман. Тақсимотдан қолиб кетасанлар" деб бақирябман экан -, дебди ғурурланиб.
Новбат биринчи талабага келибди. Қани у қанақа туш кўрган экан:
- Эҳ, оғайнилар, биласизларми, мен жуда ёмон туш кўрибман, дахшат! Шу десаларинг ректор мени ўз хонасига чақиртириб: "Овқатни қолганини ейсанми йўқми?", деб нуқтаябди экан, бирам қўрқдим - бирам қўрқдим - деса, қолган шериклари: - -хўш-хўш, нима қилдинг кейин" деб, қизиқсинишибди.
- Нима қилардим, овқатни қолганини едим, тамом,- дебди биринчи талаба.
Шериклари эса: "Бизни чақирмадингми ёрдамга, овқат ейишга ёрдамлашворардик" дебди хафа бўлишиб.
- Ахир қанақасига сизларни чақирай, биринг баҳоларингни энди олиб мазза қилаётган бўлсанг, биринг эса эндигина деканлик мансабига ўтирган бўлсанг, сенларни безовта қилиб бўлармиди - деган экан.

© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий